currencies image

12 741,02 UZS

16,92

usd

currencies image

14 062,26 UZS

63,33

eur

currencies image

134,38 UZS

0,68

ru



АсосийЯнгиликларЎқитувчиларни аттестациядан ўтказиш: кимларга имтиёз берилган? Муҳим 6 қоида

Ўқитувчиларни аттестациядан ўтказиш: кимларга имтиёз берилган? Муҳим 6 қоида

Ҳуқуқ

calendar

09.04.2024

eye

509

Ўқитувчиларни аттестациядан ўтказиш: кимларга имтиёз берилган? Муҳим 6 қоида© Фото: hudud24.uz / habikatura

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабарига кўра боғчалар, мактаблар ўқитувчилари учун навбатдаги аттестация 15 апрелдан бошланади. Қонунчиликда айрим ўқитувчиларга аттестациядан ўтмасдан навбатдаги малака даражаси берилиши белгиланган.

1. Педагогларни аттестацияга жалб қилишга директорлар масъул

Техникум, коллеж, академик лицей, мактаб ва боғчаларнинг олий маълумотли педагоглари ҳар беш йилда бир марта навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилади.

Илгари аттестациядан ўтмаган ишга янги қабул қилинган педагог кадрларга ёки ОТМни битириб биринчи бор ишга кирган педагогларга касбий фаолиятига уч йил тўлгандан сўнг навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилади.

Педагог кадрлар ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестациядан ўтказилиши мумкин.

Педагогларни мажбурий аттестацияга ўз муддатида жалб этилиши учун директорлар шахсан жавобгар ҳисобланади.

2. Кўп йиллик стажга эга педагоглар мажбурий аттестацияга жалб қилинмайди

Қуйидагилар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайди:

фан номзоди, фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science (DSc) даражасига ҳамда Олий аттестация комиссияси томонидан берилган катта илмий ходим, доцент ва профессор илмий унвонига эга бўлганлар;

олий малака тоифа (бош ўқитувчи лавозими)га эга бўлганидан сўнг уни 15 йил сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлганлар;

педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлганлар;

ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолганлар;

пенсия ёшига тўлганлар;

уч йилдан кам иш стажи бўлганлар;

ҳомиладор аёллар, улар ҳомиладор бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида;

ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътилларида бўлган аёллар, улар таътилда бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида;

педагогик фаолият билан шуғулланаётган уч ёшгача болалари бор аёллар;

узоқ (уч ойдан ортиқ) даволанишни ўтаётганлар, улар даволанаётган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин олти ой давомида;

республика ва чет эл давлатларига ўқишга, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига юборилган педагоглар;

ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартлар асосида рақобатлаша олмайдиган шахслар учун ажратилган ўринларга ишга жойлаштирилганлар, бу иш жойларига қабул қилинган кундан бошлаб уч йил давомида.

3. Мажбурий аттестацияга жалб қилинмайдиган педагоглар, ўз хоҳишига кўра аттестациядан ўтиши мумкин

Юқоридаги педагоглар ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестациядан ўтишлари мумкин.

Мазкур педагогларнинг амалдаги малака тоифалари (лавозимлари) сақланиб қолади ҳамда уларга таълим ташкилотларида ишлаган даврида мазкур малака тоифаси (лавозими) бўйича ҳақ тўланади.

Ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестацияда қатнашиб, малака тоифасини (лавозимини) оширган ёки сақлаб қолган педагогларга оширилган ёки сақлаб қолинган малака тоифаси (лавозим) бўйича ҳақ тўланади.

Ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестацияда қатнашиб, аттестациядан ўта олмаган педагог кадрларнинг малака тоифаси (лавозими) туширилмайди ҳамда уларга навбатдан ташқари аттестацияда қатнашишдан олдин амалда бўлган малака тоифаси (лавозими) бўйича ҳақ тўланади.

4. Халқаро фан олимпиадаларини тайёрлаган ўқитувчиларга малака тоифаси аттестациясиз берилади

Қуйидаги педагогларга малака тоифаси тўғридан-тўғри аттестациядан ўтказилмасдан берилади:

а) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасдиқлайдиган спорт мусобақаларининг ҳамда бошқа спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг:

туман (шаҳар) ғолибини тайёрлаган жисмоний тарбия педагогларига ҳамда – 2-малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими);

ҳудудий босқич ғолибини (1-ўрин) тайёрлаган жисмоний тарбия педагогларига – 1-малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими);

халқаро ҳамда республика босқичи ғолиби ва совриндорларини (1 – 3-ўрин) тайёрлаган жисмоний тарбия педагогларига – олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими);

б) жисмоний тарбия фан олимпиадасининг, «Беш ташаббус олимпиадаси», олимпия, ноолимпия ва миллий спорт турлари бўйича уч босқичли умумреспублика спорт мусобақаларининг:

туман (шаҳар) босқичи ғолиби ва совриндорларини (1 – 3-ўрин) тайёрлаган мактабларнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига – 2-малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими);

ҳудудий босқич ғолиби ва совриндорларини (1 – 3-ўрин) тайёрлаган мактабларнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига – 1-малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими);

халқаро ҳамда республика (финал) босқичи ғолиби ва совриндорларини (1 – 3-ўрин) тайёрлаган мактабларнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига – олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими);

г) халқаро математика, физика, кимё, биология, информатика олимпиадаларида олтин, кумуш ёки бронза медаль совриндорларини тайёрлаган педагогларга – олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими);

д) олий малака тоифасини 15 йил сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагогларга – олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими).

е) педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган ҳамда ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагог кадрларга – уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими).

5. Республика фан олимпиадаси ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар малака тоифаси бир поғона оширилади

Қуйидаги педагогларнинг малака тоифаси бир поғонага оширилади:

давлат мукофотлари билан тақдирланган педагоглар;

«Устоз» миллий мукофоти ғолиблари;

Worldskills мусобақалари совриндорларини тайёрлаганлар;

республика миқёсидаги фан олимпиадалари ва кўрик-танловларда ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларни тайёрлаганлар.

6. Биринчи марта ишга кирганларга даражасига қараб малака тоифаси берилади

Илгари аттестациядан ўтмаган ишга янги қабул қилинган педагогларга ёки ОТМни битириб биринчи бор ишга кирган педагогларга аттестацияга жалб этилгунга қадар қуйидаги тартибда малака тоифаси (лавозим) берилади:

бакалавр даражасига эга педагог кадрларга — мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозими;

магистр даражасига эга мутахассисларга — иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими);

фан номзоди, фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science (DSc) илмий даражасига ҳамда Олий аттестация комиссияси томонидан берилган катта илмий ходим, доцент ва профессор илмий унвонига эга педагогларга — олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими).

Директорлар педагогларни 6 ой олдин аттестациядан ўтиш лозимлиги тўғрисида ёзма хабардор қилиши лозим.

Аттестацияни ўтказиш жараёнлари ҳақида навбатдаги мақолаларимизда маълумот берилади.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 088

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 110

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 096

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 539

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.