currencies image

12 736,48 UZS

21,17

usd

currencies image

14 193,53 UZS

74,63

eur

currencies image

137,60 UZS

0,45

ru



АсосийЯнгиликларЎқувчилари муваффақиятга эришган мактаб ўқитувчиларига қўшимча устама берилади

Ўқувчилари муваффақиятга эришган мактаб ўқитувчиларига қўшимча устама берилади

Ҳуқуқ

calendar

17.09.2024

eye

97

Ўқувчилари муваффақиятга эришган мактаб ўқитувчиларига қўшимча устама берилади

Ўқувчилари халқаро олимпиадаларда ғолиб бўлган, Президент мактабига кирган ўқитувчиларга ҳеч қандай мезонларсиз қўшимча устама белгиланади. Шунингдек ўқитувчилар йилига икки маротаба моддий ёрдам олиши мумкин.

1. Фан йўналишлари бўйича услубий бирлашмалар раҳбарларига 10 фоизгача устама берилади

Мактаб ўқитувчиларининг 50 фоизига директор жамғармасидан 40 фоизгача устама тўланади.

Шунингдек қуйидаги йўналишларда фаол бўлган фан йўналишлари бўйича услубий бирлашмалар раҳбарларига ўқитувчи сифатида қўшимча 10 фоизлик устама ҳам берилади:

ўқув-тарбия жараёни сифатини янада яхшилаш;

фанлараро интеграцияни кучайтириш;

таълим ва тарбия жараёнини замонавий педагогик технологиялар асосида ташкил этиш;

СТEАМ ёндашувини самарали татбиқ этиш;

таълим жараёнида педагог ходимларга ўз вақтида методик ёрдамни ташкил этиш;

педагог ходимларнинг касбий ва методик маҳоратини ҳамда малакасини ошириш.

2. Мактаб раҳбариятига устама белгиланмайди

Умумий қоидага кўра, мактаб директори, директорнинг ўқув ишлари ҳамда маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ва ўз фаолиятини соатбай ҳақ тўлаш асосида амалга оширадиган ўқитувчиларига Директор фондидан ҳар ойлик устамалар белгиланмайди.

Директорнинг ўқувчилари қуйидаги олимпиадаларда ғолибликни қўлга киритганида уларга ҳам устама тўланади:

Халқаро математика олимпиадаси;

Халқаро физика олимпиадаси;

Халқаро кимё олимпиадаси;

Халқаро биология олимпиадаси;

Халқаро информатика олимпиадаси.

3. Ўқитувчилар ўз байрамида рағбатлантирилади

Мактабнинг барча ходимлари (директор ҳам) фақат «1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан Директор жамғармасининг мавжуд маблағлари ҳисобидан МҲТEКМ 50 фоизигача миқдорида мукофотланиши мумкин.

МҲТEКМ миқдори 1 октябрдан 1 155 000 сўм.

4. Олимпиада ғолибларининг устозларига 200 фоизгача устама берилади

Халқаро физика олимпиадаси, Халқаро кимё олимпиадаси, Халқаро биология олимпиадаси, Халқаро информатика олимпиадаси ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар ва таълим муассасаси директорларига навбатдаги ўқув йили учун олтин, кумуш ва бронза медалларига қараб тегишинча қўшимча 200, 175 ва 150 фоизлик устама ҳақ тўланади.

5. Президент мактабига кирган ҳар бир ўқувчи учун мукофот тўланади

Президент мактабларига танлов асосида қабул қилинган ҳар бир ўқувчи учун тегишли умумтаълим муассасасининг мос (танлов, мусобақа, имтиҳон фанлари) фан ўқитувчиси базавий тариф ставкасининг икки баравари миқдорида бир йўла мукофот пули билан рағбатлантирилади.

6. Ўқитувчилар йилига 2 марта моддий ёрдам олиши мумкин.

Мактаб ходимларига моддий ёрдам йил давомида икки лавозим маоши миқдоригача ходимнинг ўзи ва яқин қариндоши (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди) вафот этганда, оғир касалликка чалинганда, ходим табиий офатдан зарар кўрганда кўрсатилади.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
12 404

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
4 659

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
1 695

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


30-август 2024, 09:36
1 395

Хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши кучайтирилади

Унга кўра, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни белгиланган тартибда қопланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.