currencies image

12 741,02 UZS

16,92

usd

currencies image

14 062,26 UZS

63,33

eur

currencies image

134,38 UZS

0,68

ru



АсосийЯнгиликларУмумий ўрта таълим муассасаларида якуний давлат аттестацияси ўтказиш тартиби тасдиқланди

Умумий ўрта таълим муассасаларида якуний давлат аттестацияси ўтказиш тартиби тасдиқланди

Ўзбекистон

calendar

30.03.2024

eye

210

Умумий ўрта таълим муассасаларида якуний давлат аттестацияси ўтказиш тартиби тасдиқланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 20 мартдаги тегишли буйруғи билан:

умумий ўрта таълим муассасаларида якуний давлат аттестацияси ўтказиладиган фанлар рўйхати ва имтиҳон ўтказиш шакллари;

хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати тасдиқланди.

Унга кўра, 9-синф ўқувчиларининг якуний давлат аттестацияси:

Она тили ва адабиёти фанидан — ёзма;

Давлат тили фани (таълим тили ўзбек тили бўлмаган синфлар учун)дан — ёзма;

Математика фанидан — ёзма;

Ўзбекистон тарихи фанидан — ёзма/оғзаки;

Жисмоний тарбия фанидан — амалий шаклда ўтказилади.

11-синф ўқувчиларининг якуний давлат аттестацияси:

Она тили ва адабиёти фанидан — ёзма (иншо);

Математика фанидан — ёзма;

Ўзбек тили фанидан (таълим ўзбек тилида олиб борилмайдиган умумий ўрта таълим муассасалари учун, таълим муассасаси танлови асосида) — ёзма ва оғзаки;

Чет тили фанидан — ёзма/оғзаки;

Ўзбекистон тарихи фанидан — ёзма/оғзаки;

(Ўқувчининг танлови бўйича) Кимё, Физика, Давлат ҳуқуқ асослари, География фанларидан — ёзма шаклда ўтказилади.

Битирув имтиҳонлари (жисмоний тарбия фанидан ташқари) 2024 йил 26 майдан 15 июнга қадар, хусусан;

9-синфлар битирувчилари учун:

Она тили ва адабиёт фанидан — 27 май куни;

Математика фанидан — 30 май куни;

11-синфлар учун:

Она тили ва адабиёт фанидан — 29 май;

Математика фанидан — 1 июнь куни бўлиб ўтади.

Жисмоний тарбия фани имтиҳонлари (9-синф ўқувчилари учун) 2024 йил 1-6 май кунлари малакали тиббиёт ходимлари назорати остида ўтказилади.

Умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги сертификат ҳамда чет тили фанлари бўйича камида Б1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган ўқувчилар имтиҳондан муайян фандан озод қилинади.

Маълумот учун, 11-синфда ҳар бир ўқувчининг ихтиёрий танловига кўра танлов (вариатив) фанларидан бири якуний давлат аттестацияси ўтказилишидан бир ой олдин ўқувчининг аризасига кўра танланади.

11-синфда ҳар бир ўқувчининг ихтиёрий танлови ва ота-оналарнинг фикрларига асосланиб танлов (вариатив) фанларидан бири якуний давлат аттестацияси ўтказилишидан бир ой олдин таълим муассасаси томонидан танланади;

Танлов фани мажбурий фанлардан ташқари таклиф этилган фанлар орасидан танланади.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 135

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 195

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 108

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 547

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.