#NoComment
15.04.2025
1 021

Ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш тартиби — бу қарздор (гаров берувчи) ўз зиммасидаги мажбуриятни бажармаган тақдирда, кредитор (гаровга олувчи) ўз ҳуқуқини амалга ошириши ва қарзни ундириш учун гаровга қўйилган мол-мулкни сотиш тартибини англатади.
Фуқаролик кодексининг 280-моддасига кўра гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади.
Aгар гаров шартномасида ёзилган бўлса, ёки қарздор (гаров берувчи) қарзини вақтида тўламаган бўлса, кредитор (гаровга олувчи) қарзни ундириш учун судга мурожаат қилмасдан ҳам гаровга қўйилган кўчмас мулкни сотиши мумкин.
Aммо бу фақат икки шартда бўлади:
— Гаров шартномасида бу ҳолат олдиндан ёзилган бўлса;
— Қарздор билан кредитор ўзаро нотариал тасдиқланган келишув тузган бўлса.
Лекин агар бу келишув орқали бошқа бировнинг ҳуқуқлари бузилган бўлса (масалан, уйда рўйхатда турган бола, турмуш ўртоғи ва ҳоказо), ўша шахс судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, бу келишувни ҳақиқий емас деб топишни сўраши мумкин.
Ундирув гаров нарсасига қуйидаги ҳолларда фақат суднинг қарорига мувофиқ қаратилиши мумкин:
— қонунда бошқа шахснинг ёки органнинг гаров тўғрисида шартнома тузиш учун розилиги ёхуд рухсати ҳақидаги талаб белгиланган бўлса;
— гаров нарсаси тарихий, илмий, бадиий қимматга ёки ўзга маданий қимматга ега мол-мулк бўлса;
— гаровга қўювчи йўқолган бўлса ва унинг турган жойини аниқлаш мумкин бўлмаса.
Aгар гаровга қўювчининг гаровга олувчи билан келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчар мол-мулк ҳисобидан суд ҳужжатига мувофиқ қондирилади. Aгар қонунда бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, ундирув гаровга олувчига топширилган гаров нарсасига гаров тўғрисидаги шартномада белгиланган тартибда қаратилиши мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Чуқурга тушган машина учун ким жавобгар: ҳайдовчими ёки йўл эгасими?
Демак, «йўл учун давлат жавоб беради» деган умумий хулоса ҳар доим ҳам тўғри эмас.
Бегона юкни олиб ўтиш — «оддий илтимос» эмас: гиёҳвандлик воситалари айланмасига тасодифан аралашиб қолманг
Ҳушёрлик — қўрқув эмас, балки ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини англашдир.
Уй ҳайвонларини идентификация қилиш: муҳим 10 маълумот
Ҳайвонларни идентификация қилиш тизими — шунчаки бирка тақиш ёки рақам бериш эмас.
Муддатли тўловга оид талаблар: нималар ўзгарди?
Муддатли тўлов хизмати шартномаси бўйича истеъмолчининг мажбуриятининг энг кўп муддати 12 ой этиб белгиланди.