currencies image

12 757,94 UZS

17,95

usd

currencies image

14 125,59 UZS

130,46

eur

currencies image

135,06 UZS

1,77

ru



АсосийЯнгиликларЎсмирлик даврида қандай спорт тури билан шуғулланиш тавсия этилади?

Ўсмирлик даврида қандай спорт тури билан шуғулланиш тавсия этилади?

Life Style

calendar

25.04.2024

eye

90

Ўсмирлик даврида қандай спорт тури билан шуғулланиш тавсия этилади?

Бўйи ўсмаётган болаларга биринчи галда кўп миқдорда микроэлемент ва витаминларга бой овқат истеъмол қилиш, қолаверса, сузиш, турникда тортилиш, югуриш, футбол билан мунтазам шуғулланиш мақсадга мувофиқ.

Ушбу саволга Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўлим бошлиғи Барно Одилова жавоб берди.

— Ўсмирлик даврида болаларга асаб тизимидаги қўзғалишлар кўпинча салбий таъсир эта бошлайди, — дейди мутахассис. — Шу боис бу даврда уларни сокин спорт турларига жалб қилиш керак. Хусусан, 12-18 ёшли қизларга аэробика, ўғил болаларга енгил атлетика билан шуғулланиш тавсия этилади.

Бу ўсмирга ички хотиржамлик бағишлаб, “ўтиш даври”ни енгиллаштиради. Асаб тизимида рўй берадиган стрессларга чидамлиликни оширади, ортиқча ҳиссиётларга берилмасликка ўргатади.

Бўйи ўсмаётган болаларга биринчи галда кўп миқдорда микроэлемент ва витаминларга бой овқат истеъмол қилиш, қолаверса, сузиш, турникда тортилиш, югуриш, футбол билан мунтазам шуғулланиш мақсадга мувофиқ. Айниқса, ҳафтада икки маротаба илик шўрва истеъмол қилиш унинг мушаклари ривожланиши, суяклари мустаҳкам бўлиши ва бўй ўсишига ижобий таъсир этади.

Ота-она фарзандини бирор спорт тўгарагига бермаган тақдирда ҳам унинг соғлом вояга етиши учун ҳар кунги бадантарбия машғулотларини тўхтатмаслигини назорат қилиши лозим. Тонгги машқлар ёш организмни чиниқтириб, қон айланишини яхшилайди, кайфиятни кўтариб, кун давомида тетикликни таъминлайди.

Қайси спорт тури бўлмасин, болани 5-6 ёшидан жалб этиш — тўғри қарор. Масалан, шахмат ва шашка машғулотларини ҳам шу ёшдан бошлаган маъқул. Сабаби, бу ёшгача аксарият болаларда бир жойда ўтиролмаслик, асаб тизимининг қўзғалувчанлиги юқори бўлади.

7 ёшдан кейин эса унда диққатни жамлаш қобилияти ортади, бир жойда муқим ўтиради. Шунга қарамай, болани ақлий спорт ўйинларига беришдан олдин унинг хотирасини ҳисобга олиш керак.

Боксга 6 ёшдан қабул қилинади. Сабаби, айни шу даврда боланинг суяк ва мушаклари ҳали қотиб улгурмаган бўлиб, бокс ҳаракатларини осонлик билан бажаради. Бу ёшгача ва ундан кейин бокс машғулотларига киришиш ва ушбу спорт турида бирор натижага эришиш қийинроқ кечади.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 018

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
5 784

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 042

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 514

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.