currencies image

12 904,51 UZS

33,42

usd

currencies image

14 575,64 UZS

89,50

eur

currencies image

161,99 UZS

0,89

ru



АсосийЯнгиликлар“Уста-шогирд” анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган ҳунармандларга субсидия ажратиш тартиби қандай?

“Уста-шогирд” анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган ҳунармандларга субсидия ажратиш тартиби қандай?

#NoComment

calendar

23.05.2025

eye

74

“Уста-шогирд” анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган ҳунармандларга субсидия ажратиш тартиби қандай?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 11-мартдаги 158-сон Қарори билан тасдиқланган “Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия, грант ва ссудалар ажратиш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан, “Уста-шогирд” анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган ҳунармандларга — шогирдлар тайёрлаш, зарур хомашё сотиб олиш ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш харажатларини қоплаш учун ҳар бир шогирд учун (бироқ, шогирдлар сони беш нафардан ошмаган ҳолда) субсидия 6 ой давомида ҳар ойда 1 — 3-тоифалар туман ва шаҳарлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваригача, 4-тоифа учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача ва 5-тоифа учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваригача миқдорда ажратилади.

Талабгор ўзининг доимий яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва “Онлайн маҳалла” электрон платформаси орқали субсидия ажратиш бўйича мурожаат қилади.

Мурожаатда талабгорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, доимий яшаш манзили, паспорт (ID-карта) серийцаси ва рақами, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун зарур хом-ашё сотиб олиш ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаши учун сўралаётган субсидия тури, “Ҳунарманд” уюшмасига аъзолиги ва тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги, банк реквизитлари кўрсатилади, шунингдек, “уста-шогирд” анъаналари асосида шогирд сифатида қабул қилган меҳнатга лаёқатли ёшларнинг (фамилияси, исми ва отасининг исмини кўрсатган ҳолда) рўйхати илова қилинади.

Ҳоким ёрдамчиси уч иш кунида талабгорнинг мурожаатида қайд этилган маълумотларни ўрганиш учун “Онлайн маҳалла” электрон платформаси орқали скоринг тизимига юборади. Скоринг ўрганиш натижалари бўйича ижобий натижа келган тақдирда коллегиал ўрганиш ва қарор қабул қилиш учун “Маҳалла еттилиги”га киритади. Скоринг ўрганиш натижалари салбий бўлса, субсидия ажратишни рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда талабгорга хабарнома юборади.

“Маҳалла еттилиги” коллегиал ўрганиш ва қарор қабул қилиш учун келиб тушьган мурожаат ва унга илова қилинган ҳужжатларни уч иш кунида жойига чиққан ҳолда ўрганади. Бунда ҳунарманднинг “Ҳунарманд” уюшмасига аъзолиги, ёшлар ҳақиқатда “уста-шогирд” анъаналари асосида ҳунарманддан ҳунар ўрганаётганлиги, сўралаётган субсидия туридан муқаддам фойдаланмаганлиги, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун зарур хом ашёга эҳтиёжи мавжудлигини ўрганади.

“Маҳалла еттилиги”нинг ҳар бир аъзоси электрон имзо орқали ўз овозини берган ҳолда кўпчилик овози билан (бунда маҳалладаги вакант лавозимлар инобатга олинмайди) коллегиал қарор қабул қилади.

Бунда:

а) субсидия ажратиш (ёки ажратишни рад этиш) тўғрисида коллегиал қарор қабул қилади. Коллегиал қарорда субсидия миқдори ва уни ажратиш муддати кўрсатилиши лозим;

б) субсидия ажратиш учун коллегиал қарорни иловалари билан бирга “Онлайн маҳалла” электрон платформаси орқали туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларини хабардор қилган ҳолда Жамғармага юборади;

в) ўрганиш натижалари бўйича субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса, бу ҳақда сабабларни кўрсатган ҳолда талабгорга хабарнома юборади.

Ўрганиш натижасига кўра ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилинмаса ёки ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар ўз тасдиғини топмаса, субсидия ажратиш рад этилади. Коллегиал қарорда қайд этилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун “маҳалла еттилиги”нинг ҳар бир аъзоси бирдек жавобгар ҳисобланади.

Жамғарма уч иш кунида:

а) “Маҳалла еттилиги”нинг коллегиал қарори бўйича сўралаётган субсидия маблағларини талабгорнинг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб беради.

б) субсидия ажратиладиган талабгорнинг маълумотларида номутаносибликлар (тадбиркорлик субекти тугатилганлиги, банк реквизитлари ўзгариши ва бошқа ҳолатлар) юзага келганда қайта коллегиал қарор қабул қилиш учун тегишли “Маҳалла еттилиги”га қайтаради.

Худойберди Раҳимов,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш: