Ўзбекистон
27.02.2024
1 428

Солиқ қўмитаси маълумотлар базасидан олинган ахборотларга кўра, 2023 йилда:
юридик шахслар ўртасида 145 мингга яқин ижара шартномаси тузилган. Ижара тўловларининг умумий миқдори 5,3 трлн сўмни ташкил этган. Ҳисобланган солиқлар эса 561,6 млрд сўм.
жисмоний шахслар ўртасида 386,8 мингта ижара шартномаси тузилган. Ижара тўловларининг умумий миқдори 3,3 трлн сўмни ташкил этди. Ҳисобланган солиқлар 194,8 млрд сўм.
Солиқ тўловчининг уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олган даромадлари солиқдан озод этилган. Уларга даромад солиғидан 44,4 млрд сўм имтиёз қўлланилган.
Маълумот учун, солиқ органларида рўйхатга олинган мол-мулк ижара шартномалари ва улар бўйича солиқларни тўлаш мулкдорга уй-жойни расман ижарага бериш ва даромад олиш, ижарага олувчига эса ундан қонуний фойдаланиш имконини беради.
Кўчмас мулк ижара шартномаларини ҳисобга қўйиш "E-ijara (https://ijara.soliq.uz/)" хизмати орқали амалга оширилади.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Ўзбекистонга 6,4 минг хорижлик ўқиш учун келган
Бу борада ҳиндистонликлар пешқадам.
Ўзбекистонда қанча талаба расман ишлаётгани маълум қилинди
Бу борада пойтахтда ўқиётган талабалар пешқадам экани қайд этилди.
Ўзбекистонда ОТМ талабалари сони 1,3 млндан ошди
Олий таълим билан қамраб олиш даражаси 42 фоизга етди.
Ижарада турувчи уйни ўз ҳисобидан таъмирласа, сарфлаган маблағи қоплаб бериладими?
Ижарада турган квартирамни эгасини рухсати билан ўз ҳисобимдан таъмирладим. Орадан 2 йил ўтди, уй эгаси сарфлаган пулимни қоплаб бермади, ижара пулидан ҳам чегирмади. Яқинда уй олдим, кўчиб чиқмоқчиман, ижара шартномамиз муддати ҳам тугади. Энди уй эгасидан сарфлаган пулларимни сўрасам, тўлашдан бош тортяпти. Қандай йўл тутсам бўлади?