Ўзбекистон
04.08.2023
1 533

ЦСКА Аббосбек Файзуллаев трансферини эълон қилди. Россия клуби 19 ёшли яримҳимоячи трансфери учун “Пахтакор”га 500 минг евро тўлаган. Аббосбек ЦСКА билан “3+1” кўринишида шартнома имзолади.Transfermarkt порталида Файзуллаевнинг трансфер баҳоси 750 минг евро қилиб кўрсатилган. Маълум бўлишича, футболчига Москва клубидан ташқари Туркиянинг “Фенербаҳче” жамоасидан ҳам қизиқиш бўлган, аммо футболчи еврокубокларда иштирок этувчи ушбу клубга ўтишни истамаган. Қайд этиш мумкин, Файзуллаев 2023 йил март ойида Ўзбекистон U20 жамоаси билан ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионлигини қўлга киритганди ҳамда турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилган эди. “Пахтакор” клуби тарбияланувчиси Ўзбекистон жамоаси билан 2022 йилги Осиё Кубоги U23 турнирида ҳам иштирок этганди, йил якунида Ўзбекистон футбол федерацияси уни “Ёш юлдуз” сифатида тақдирлаганди. Маълумот ўрнида, жорий мавсумда у Суперлигада 6 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва бир ассистга муаллифлик қилган.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.