currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистон Афғонистон билан қарийб 1 млрд 185 миллион долларлик шартнома имзолади

Ўзбекистон Афғонистон билан қарийб 1 млрд 185 миллион долларлик шартнома имзолади

Ўзбекистон

calendar

31.10.2023

eye

1 043

Ўзбекистон Афғонистон билан қарийб 1 млрд 185 миллион долларлик шартнома имзолади

Жорий йилнинг 29 октябрь куни Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Ходжаев бошчилигидаги делегацияси Кобул шаҳрида бўлди. Ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси раҳбари ва Афғонистон Бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Абдул Ғани Бародар ўртасида тор доирадаги учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда икки мамлакат инвестициялар, саноат ва савдо, қишлоқ, сув хўжалиги, тоғ-кон саноати ва геология, энергетика ҳамда транспорт вазирлари иштирок этди. Музокаралар давомида икки томонлама ҳамкорлик муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва уларнинг истиқболлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Афғонистон томонига ўзаро ҳамкорликнинг қатор жиҳатлари бўйича таклифлар тақдим этилди. Афғонистон Бош вазири ўринбосари ўз нутқида Ҳирот вилоятида юз берган зилзила оқибатида жабрланган оилаларга кўрсатилган инсонпарварлик ёрдами учун Ўзбекистон раҳбариятига миннатдорлик билдирди. У транспорт-транзит масалалари иқтисодиётни ривожлантиришнинг ҳаракатлантирувчи кучи эканлигини таъкидлагани баробарида Афғонистон орқали Марказий Осиё ва Жанубий Осиёни боғлайдиган транспорт йўлаги ташкил этилиши лойиҳаларида Ўзбекистон томонининг иштирокини юқори баҳолади. Афғонистон ва Ўзбекистонда иқтисодий соҳада ҳали ишга солинмаган имкониятлар кўплиги ва улардан фойдаланиш эса ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини бир неча баробарга кўпайтиришга хизмат қилиши таъкидланди. Афғонистонлик инвесторлар, ишбилармон доиралар вакиллари ва юк ташиш автомобиллари ҳайдовчиларига виза расмийлаштириш бўйича янги механизм яратилаётгани учун Ўзбекистон томонига миннатдорлик билдирилди. Абдул Ғани Бародар ташриф доирасида ташкил этилган “Made in Uzbekistan” маҳсулотлар кўргазмасининг очилишини қутлади. Ўз навбатида, мамлакат Бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев ҳам Ўзбекистон томонининг турли соҳалардаги ҳамкорлик алоқалари кўламларини кенгайтириш ва ўзаро маълумотлар алмашишга тайёр эканлигини маълум қилди. У Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан икки томонлама товар айирбошлаш ҳажмини яқин келажакда 3 миллиард долларга етказиш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилганини таъкидлади. Ўзбекистон томони Афғонистонда транспорт/транзит ва электр таъминоти бўйича кенг кўламли инфратузилма лойиҳаларида иштирок этиш, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг салоҳиятини оширишга тайёрлиги яна бир бор таъкидланди. Шунингдек, Ўзбекистонда ҳам Афғонистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмасини ташкил этиш маълум қилинди. Ташриф доирасида Қобул халқаро кўргазмалар марказида бизнес-форум ташкил этилди, унда маҳаллий ишбилармон доираларнинг 300 дан ортиқ вакиллари иштирок этди. Бизнес-форумда Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев, Афғонистон саноат ва савдо вазири Нуриддин Азизи, Савдо-саноат палатаси раиси Муҳаммад Юнус Моманд сўзга чиқди. Шундан сўнг Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев ва Афғонистон саноат ва савдо вазири Нуриддин Азизий Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмасини расман очиб берди. Кўргазмада намойиш этилган турли маҳсулотлар маҳаллий тадбиркорлар ва иштирокчиларда қизиқиш уйғотди. Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмаси доирасида Ўзбекистон ва Афғонистон бизнес доиралари вакилларининг В2В ва G2B мулоқотлари ташкил этилди. Ташриф якунлари бўйича 1 миллиард 185 миллион доллар миқдоридаги экспорт/импорт келишувларига эришилган.

Улашиш:

Бошқалар

18-декабр 2025, 04:25
535

Фуқаролар қанча миқдорда нақд пулларни чет элга олиб чиқиш мумкин?

Белгиланган суммадан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилишига йўл қўйилмайди.


19-декабр 2025, 03:34
488

ФҲДЁ органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат?

ФҲДЁ органларининг фаолияти юзасидан белгиланган тартибда Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия органларига ҳисобот бериши шарт.


7-январ 2026, 05:23
448

Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма

Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.


18-декабр 2025, 04:18
447

Қандай ҳолатлар меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузадиган шартлар ҳисобланади?

Амалиётда дастлабки синов муддати билан ишга қабул қилинган ходимларга бир хил ишни бажарадиган ҳамкасбларига нисбатан меҳнатига тўланадиган ҳақининг камайтирилган миқдорини ўрнатиладиган ҳолатлар учраб туради.

Мавзуга доир янгиликлар: