Ўзбекистон
08.10.2023
1 535

Ўзбекистоннинг Тел-Авивдаги элчихонаси Исроилда бўлиб турган ватандошларга мурожаат қилди. “Вазиятнинг кескинлашгани муносабати билан Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси Консуллик бўлими Ўзбекистон фуқароларига Исроилдаги барча зарур эҳтиёт чораларини кўришни, хавфсиз жойларда бўлишни ва расмий органлар хабардор қилинмагунча у ерни тарк этмасликни қатъий тавсия қилади”, — дейилади мурожаатда. Фавқулодда вазиятларда қуйидаги рақамларга мурожаат қилиш мумкин: +972544851397, 03-672-2466. Маълумот учун, кеча, 7 октябрь куни кечқурун Hamas ташкилоти Исроилга янги ракета ҳужумларини уюштитрди. Сўнгги маълумотларга кўра, Hamas ҳужуми оқибатида камида 250 нафар исроллик ўлдирилган, ярадорлар сони 1400 нафарни ташкил этмоқда. “Al Jazeera” нашрига кўра, Исроил армиясининг жавоб зарбалари натижасида Ғазода 232 нафар фаластинлик ўлдирилган, жабрланганлар сони 1700 дан ошган.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.
Солиқ мажбуриятини қандай тартибда ва қайси муддатларда бажариш керак?
Солиқ кодексининг 86-моддаси солиқ мажбуриятини бажариш тартиби ва муддатларини белгилайди.
Душанбеда Ўзбекистон элчихонаси янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди
Президентлар Ўзбекистоннинг Душанбедаги элчихонаси янги биносини тантанали равишда очдилар.
Ўзбекистон элчиси Швеция қироли билан учрашди
Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Нодир Ғаниев Швеция Қиролига ишонч ёрлиқларини топширган.
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ўзбекистонликларни турли акцияларга чиқмасликка чақирди
Элчихона турли ёлғон ташвиқотларга берилмаслик, қонунга зид хатти-ҳаракатлар содир этмаслик бўйича огоҳлантириш берди.
Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди
Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси ушбу давлатда бўлиб турган ватандошларга шу кунларда одамлар гавжум тадбирлар, турли хилдаги митинг ва намойишларда қатнашмасликни тавсия қилди.