Ўзбекистон
23.09.2023
1 344

Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси Равшан Усманов ўзининг дипломатик миссиясини якунлаяпти. Бу ҳақда “Дунё” Ахборот агентлиги хабар берди. Қайд этилишича, Малайзия ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов билан учрашув ташкил этилган. Учрашувда Малайзия Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги муҳим сиёсий ва савдо-иқтисодий ҳамкор сифатида кўришини ва Тошкент билан ҳамкорликнинг барча жабҳаларини яна-да кенгайтириш тарафдори экани қайд этилган. Суҳбат чоғида юқори ва олий даражадаги сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш, савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳалардаги ўзаро алоқаларни диверсификация қилиш, шунингдек, маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Малайзия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Муҳаммад бин Аламин элчига сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни жадал суръатларда ривожланишига қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирган. Томонлар юқоридаги йўналишларда ҳамкорликни яна-да кенгайтириш бўйича мавжуд салоҳиятни рўёбга чиқариш бўйича амалий чора-тадбирларни муҳокама қилиш мақсадида дипломатик алоқаларни давом эттиришга келишган. Маълумот учун, Равшан Усманов 2018 йилдан буён Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонасини бошқариб келмоқда. Унга қадар дипломат Ўзбекистоннининг Франсиядаги элчиси, шунингдек, Италия ва Португалиядаги ўриндошлик асосидаги элчи, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган. Илгари Равшан Усманов ТИВнинг Европа давлатлари ва НАТО билан ҳамкорлик бўйича бошқармасини бошқарган.
Улашиш:
Бошқалар
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Муддати ўтган озиқ-овқат маҳсулотларини сотганлик учун жарималар оширилади
Янги қоидаларнинг асосий мақсади — инсон саломатлиги ва ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган маҳсулотларни ўз вақтида аниқлаш ва муомаладан чиқариш.
Ўзбекистон давлат ташкилотлари ходимлари Малайзияда малака оширди
Мазкур курс жорий йилдаги республика вакиллари учун Малайзияда ташкил этилган илк ўқув дастуридир.
Малайзиянинг энг йирик университети Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилмоқда
Жорий йилда университет делегацияси Ўзбекистонга навбатдаги ташрифини амалга оширишни режа қилган.
Ўзбекистоннинг Австриядаги янги элчиси тайинланди
Мамлакатнинг БМТдаги доимий вакили элчи бўлди.
Ўзбекистон элчиси Буюк Британиядаги миссиясини якунламоқда
Саид Рустамов 2019 йилнинг октябрь ойида Буюк Британиядаги элчи лавозимига киришган эди.