currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликлар“Ўзбекистон Иккинчи жаҳон уруши даврида” номли китоб-альбоми нашр этилди

“Ўзбекистон Иккинчи жаҳон уруши даврида” номли китоб-альбоми нашр этилди

Ўзбекистон

calendar

08.05.2021

eye

1 830

“Ўзбекистон Иккинчи жаҳон уруши даврида” номли китоб-альбоми нашр этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташаббуси билан “Ўзбекистон” нашриётида “Ўзбекистон Иккинчи жаҳон уруши даврида” номли китоб-альбоми нашр этилди. Кеча, 7 май куни “Ғалаба боғи” мемориал мажмуасида китоб-альбомнинг тақдимотига бағишлаб тадбир ташкил этилди. Унда нуфузли ташкилотларнинг мутасадди раҳбарлари, ҳарбийлар ва кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Таъкидлаш керакки, Президентимизнинг 2021 йил 20 апрелдаги “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарори билан тасдиқланган “9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрамига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури”да халқимизнинг Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабага қўшган муносиб ҳиссасини чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш, унга доир янги ҳужжатлар билан халқимизни таништириш вазифаси белгиланган эди. “Ўзбекистон” нашриёти томонидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи-методик марказ билан ҳамкорликда чоп этилган мазкур китоб-альбоми юқоридаги вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган. Китоб-альбом Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ғалабанинг 75 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи, “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори, “Ғалаба боғи – Хотира ва қадр маскани”, “Матонат мадҳияси” монументи – она Ватан рамзи”, “Мангу жасорат” монументи”, “Шон-шараф” давлат музейи”, “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасидаги илмий-маърифий ва оммавий-маданий тадбирлар”, “Миннатдорлик туйғулари”, “Халқаро эътироф”, “Халқимизнинг жасорати ва матонати ҳақида ҳикоя қилувчи янги асарлар”, “Иккинчи жаҳон уруши ва Ўзбекистон: янги тадқиқотлар ва изланишлар объекти”, “Мангу жасорат намуналари”, “Янги архив ҳужжатлари”, “Фронт газеталари”, “Аскар хатлари”, “Меҳр-саховат ва чин инсонийлик намунаси”, “Унутмас сизларни Ватан”, “Халқ жасоратига эҳтиром”, “Аждодлар жасорати – тинчлик ва тараққиётимизнинг мустаҳкам замини” каби бўлимлардан таркиб топган.

Улашиш:

Бошқалар

26-март 2026, 10:45
1 429

Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш

Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.


26-март 2026, 03:37
1 352

Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?

Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.


27-март 2026, 07:04
1 005

Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?

Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.


18-март 2026, 09:11
989

Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари

Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.

Мавзуга доир янгиликлар: