currencies image

12 741,02 UZS

16,92

usd

currencies image

14 062,26 UZS

63,33

eur

currencies image

134,38 UZS

0,68

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистон Қаҳрамони Зайниддин Низомхўжаев фахрий унвон билан тақдирланди

Ўзбекистон Қаҳрамони Зайниддин Низомхўжаев фахрий унвон билан тақдирланди

Ўзбекистон

calendar

20.03.2024

eye

59

Ўзбекистон Қаҳрамони Зайниддин Низомхўжаев фахрий унвон билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонига мувофиқ, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан тақдирланди.

Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев давлат ҳокимияти вакиллик органлари ҳамда мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимизда миллий сайлов тизимини умумэътироф этилган халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш, демократик ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш борасидаги катта хизматлари, юксак салоҳиятли кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни она ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга қўшган муносиб ҳиссаси, шунингдек, таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан тақдирланди.

Бугун давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Зайниддин Низомхўжаевга ушбу юксак унвон ва кўкрак нишонини топширди.

Тиббиёт фанлари доктори, профессор З.Низомхўжаев узоқ йиллар қатор масъул лавозимларда фидокорона меҳнат қилган. У 2014 йилда “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан мукофотланган.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 199

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 330

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 118

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 561

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.

Мавзуга доир янгиликлар: