currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистон Қирғизистонга арзимаган пул эвазига электр энергияси етказиб бергани ростми? Энергетика вазирлиги расмий ахборот берди

Ўзбекистон Қирғизистонга арзимаган пул эвазига электр энергияси етказиб бергани ростми? Энергетика вазирлиги расмий ахборот берди

Ўзбекистон

calendar

17.07.2023

eye

1 258

Ўзбекистон Қирғизистонга арзимаган пул эвазига электр энергияси етказиб бергани ростми? Энергетика вазирлиги расмий ахборот берди

Энергетика вазирлиги арзимаган маблағ эвазига Қирғиз Республикасига катта миқдорда электр энергияси етказиб берилгани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга муносабат билдирди. Қайд этилишича, Марказий Осиё давлатлари энергетика тизими, хусусан, Қирғиз ва Ўзбекистон Республикалари энергетика тизими параллель равишда ишлайди. Шуни ҳисобга олган ҳолда икки мамлакат энергетика компаниялари ўртасидаги келишувга асосан, электр энергиясини етказиб бериш ўзаро товар айирбошлаш (олган миқдори ҳажмида қайтариш) шарти билан амалга оширилади. Шунга асосан, 2023 йил баҳор мавсумида Ўзбекистондан Қирғиз Республикасига (ички истеъмол паст даврда) 150 млн кВт-соат электр энергияси етказиб берилган. Ўз навбатида, келишувга асосан, ушбу ҳажмдаги электр энергиясини Қирғиз Республикаси Ўзбекистонга ёз мавсумида қайтаради. Шу билан бирга, Қирғиз Республикаси мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги учун шу даврда Норин дарёси орқали сув етказиб беради. “Ўзбекистон Республикаси арзимаган маблағ эвазига Қирғиз Республикасига катта миқдорда электр энергияси етказиб бергани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар шу жиҳатдан мутлақо асоссиздир”, – дейилади хабарда.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: