Ўзбекистон
11.09.2023
1 291

Ўзбекистон Тоғли Қорабоғда жорий йилнинг 9 сентябрда ўтказилган қўштирноқ ичидаги президент сайловларини тан олмайди, дея баёнот бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги. “Ўзбекистон Республикаси дўст Озарбайжон Республикасининг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қатъий қўллаб-қувватлайди, унинг ички ишларига ҳар қандай аралашувни қоралайди ва Қорабоғда ўтказилган қўштирноқ ичидаги президент сайловларини тан олмайди,– ” дейилади баёнотда. Маълумот учун, 9 сентябрь куни Тоғли Қорабоғ миллий ассамблеяси (парламенти) Самвел Шаҳраманянни тан олинмаган республиканинг янги президенти этиб сайланган эди. Йиғилишда 22 депутат унинг номзодини ёқлаган бўлса, бир нафари қарши овоз берган.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.
Солиқ мажбуриятини қандай тартибда ва қайси муддатларда бажариш керак?
Солиқ кодексининг 86-моддаси солиқ мажбуриятини бажариш тартиби ва муддатларини белгилайди.