currencies image

12 741,02 UZS

16,92

usd

currencies image

14 062,26 UZS

63,33

eur

currencies image

134,38 UZS

0,68

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистон МДҲда энг бахтли мамлакат деб топилди

Ўзбекистон МДҲда энг бахтли мамлакат деб топилди

#NoComment

calendar

20.03.2024

eye

253

Ўзбекистон МДҲда энг бахтли мамлакат деб топилди

Ўзбекистон МДҲда энг бахтли мамлакат деб топилди. Бу ҳақда 20-март куни эълон қилинган World Happiness Report 2024 рейтингида қайд этилган.

Ҳар йили 20 март куни нишонланадиган Халқаро бахт куни эълон қилинган рейтингда кетма-кет еттинчи марта биринчи ўринни Финляндия эгаллади. Иккинчи ўринда Дания бўлиб, кучли учликни Исландия якунлаб берди.

Юқори ўнталикка Шветсия, Исроил, Нидерландия, Норвегия, Люксембург Швейцария ва  Австралия ҳам кирди.

Марказий Осиё давлатларидан:

  • Ўзбекистон — 47-ўринда;
     
  • Қозоғистон — 49-ўринда;
     
  • Қирғизистон — 75-ўринда;
     
  • Тожикистон — 88-ўринда;

Туркманистон ушбу рейтингга киритилмади.

Рейтингда Россия 72-ўринда, Украина 105-ўринда қайд этилган. МДҲ давлатларидан Молдова 71-ўринда, Арманистон 82-ўринда, Озарбайжон 101-ўринда. Беларушам Туркманистон каби рўйхатга киритилмаган.

Афғонистон 143-ўрин билан рейтингда сўнгги поғонадан жой олди.

Маълумот учун, ушбу рейтингни шакллантиришда аҳоли жон бошига Ялпи ички маҳсулот кўрсаткичлари, мамлакатда ўртача умр кўриш давомийлиги, фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг фуқаролик эркинликларига риоя этилиши тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, мамлакатдаги коррупция даражаси ҳисобга олинади.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 197

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 329

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 118

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 559

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.