Ўзбекистон
05.07.2023
1 238

Ўзбекистон Буюк Британиянинг BBC, АҚШнинг CNN, Европанинг “Euronews” жаҳон телекомпаниялари, АҚШнинг йирик Netflix ва “Amadeus” онлайн-стриминг платформалари, Хитойнинг “Trip.com” онлайн-саёҳат платформаси, Бирлашган Араб Амирликларининг “Holiday factory” сайёҳлик компанияси, “Visa Fasilitation Services Global” компанияси маъмурияти билан туризм салоҳиятини тарғиб қилиш юзасидан келишувга эришган. Бу ҳақда “Ўзбекистон маданий мероси – Янги Ренессанс асоси” мавзусидаги халқаро анжуманда қайд этилди. Ўтган 5 ойда Ўзбекистон хорижий сайёҳлар ташрифидан қарийб 900 млн АҚШ доллари миқдорида туристик хизматларни экспорт қилган. Тадбирда қайд этилишича, 2023 йил январь-май ойларида мамлакатга 2,6 млн. нафар хорижий туристлар ташриф буюрган ва 833,5 млн. АҚШ доллар миқдорида туристик хизматлар экспорти амалга оширилган. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 2 баробарга ошган. Келтирилишича, жорий йилда мамлакатга 10,0 млн нафар хорижий сайёҳ жалб қилиниб, 20,0 млн нафар маҳаллий аҳолининг саёҳатлари ташкил этилади. Бунинг натижасида 2,0 млрд доллар миқдорида туризм хизматлари экспорти амалга оширилади. Йил якунига қадар зиёрат туризми йўналишида Туркия, Индонезия, Малайзия, Покистон, Бангладеш, Япония, Исроил, Ҳиндистон ҳамда МДҲ давлатларидан 1,2 млн. нафар зиёратчилар жалб қилинади. 170 та меҳмонхона, 72 та хостел, 48 та бошқа тоифадаги жойлаштириш воситалари, жами 290 та жойлаштириш воситалари ташкил этилади, соҳада 50 мингта иш ўрни яратилади, 492 та янги оилавий меҳмон уйлари ташкил этилади.
Улашиш:
Бошқалар
Чуқурга тушган машина учун ким жавобгар: ҳайдовчими ёки йўл эгасими?
Демак, «йўл учун давлат жавоб беради» деган умумий хулоса ҳар доим ҳам тўғри эмас.
Хусусий клиникада ҳам бепул тиббий хизмат олиш мумкинми?
Низомга асосан, хусусий тиббиёт муассасалари томонидан аҳолининг қуйидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатилади.
Бегона юкни олиб ўтиш — «оддий илтимос» эмас: гиёҳвандлик воситалари айланмасига тасодифан аралашиб қолманг
Ҳушёрлик — қўрқув эмас, балки ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини англашдир.
Уй ҳайвонларини идентификация қилиш: муҳим 10 маълумот
Ҳайвонларни идентификация қилиш тизими — шунчаки бирка тақиш ёки рақам бериш эмас.
Кореяда намойиш этилган Ўзбекистон ҳақидаги кўрсатув рекорд даражада томошабин йиғди
Кўрсатув Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Фарғона, Самарқанд, Бухоро, Навоий вилоятларида суратга олинган бўлиб, унда ўзбек халқининг маданияти ва анъаналари, замонавий туристик инфратузилмаси, миллий таомлари ҳамда меъморий ёдгорликлари ҳақида ҳикоя қилинади.
Садир Жапаров рафиқаси билан Ўзбекистонга келди
Меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Ўзбекистон Фаластинга гуманитар ёрдам сифатида 1,5 млн доллар ажратди
Президентнинг бунга оид қарори қабул қилинди.
Франция Президенти Эммануэль Макрон Ўзбекистонга келади
Ташриф амалга ошса, Макрон Ўзбекистонга келган Франциянинг иккинчи Президенти бўлади.