Ҳуқуқ
06.09.2024
101
Бир ой ичида жаҳон марказий банки захираси 37 тоннага бойиди. “KAP Depo” инвестиция компанияси таькидлаганидек, ушбу қимматбаҳо металлнинг асосий харидорлари сифатида Польша Миллий банки (14,3 тонна), Ўзбекистон Марказий банки (9,6), Ҳиндистон Захира банки (5,4) эътироф этилган. Кейинги ўринларни Иордания (4,3), Туркия (3,8), Қатар (2,3), Чехия (1,6 тонна) эгаллади. Қозоғистон (3,9) ва Мўғулистон (0,7) энг кўп олтин сотди.
Ҳисобот даврида Ўзбекистон Марказий банки олтини ҳажми ойига 11,7 миллиондан 12,1 миллион троя унцияси (374,8 тонна)га ошди. Шу билан бирга олтин захираси қиймати 1,8 миллиард доллар кўтарилиб, 29,2 миллиард долларга етди. Натижада Ўзбекистон МБ йил бошидан буён соф олтин сотувчидан соф олтин олувчига айланди. Июнь ойида 9 тонна қимматбаҳо металл харид қилинган.
– Сўнгги ойларда МБ олтин тўплашга содиқлик намойиш этди, – дейилган WGC шарҳида. – Нарх янги юқори чўққига кўтарилишда давом этгани сабабли эълон қилинган талабнинг умумий даражаси пасайган бўлса-да, ижобий нисбат сақланиб қолди.
Июль ойида нарх бир унция учун 2325 доллардан 2445,76, баъзан 2480 долларгача кўтарилиб, ўсиш 5,2 фоизни кўрсатди.
S&P – “Global Ratings” ҳисобига кўра, олтин нархи тушиши кутилаётгани ва жорий ҳисоб рақами тақчиллиги давом этаётгани боис Ўзбекистоннинг фойдаланиш мумкин бўлган валюта захираси 2027 йилгача қисқаради. Марказий банкнинг монетар олтин захираси олтин-валюта захираси умумий миқдорининг 80 фоиздан ортиғини ташкил этади. МБ мамлакатимизда қазиб олинаётган олтинни сотиб олишда устувор ҳуқуққа эга. Яъни, маҳаллий валютада харид қилади ва интервенциянинг ўзбек сўмига таъсирини қоплаш учун долларни маҳаллий бозорда сотади.
Улашиш:
Бошқалар
Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб
23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.
“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади
2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.
Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб
Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.
Хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши кучайтирилади
Унга кўра, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни белгиланган тартибда қопланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.