currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистон сайёҳат қилиш учун дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари қаторидан жой олди

Ўзбекистон сайёҳат қилиш учун дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари қаторидан жой олди

Ижтимоий ҳаёт

calendar

25.11.2026

eye

82

Ўзбекистон сайёҳат қилиш учун дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари қаторидан жой олди

CEOWORLD Magazine нашри эълон қилган 2027 йилги Travel Safety Ranking рейтинги юртимизнинг туристик салоҳияти халқаро миқёсда яна бир бор эътироф этилганини кўрсатди. 198 та мамлакат ва ҳудудни қамраб олган рейтингда Ўзбекистон 81,03 балл тўплаб, «энг юқори хавфсизлик» (Very High) тоифасига киритилди.

Қизиғи, мамлакатимиз Австралия (29-ўрин) ва Канада (34-ўрин) каби давлатлардан ҳам хавфсизроқ деб топилган.

Минтақадаги қўшниларимиз натижалари ҳам эътиборга молик: Қозоғистон – 44-ўрин, Туркманистон – 57-ўрин, Қирғизистон – 65-ўрин, Тожикистон эса 73-ўринни эгаллаган.

Бундан ташқари, АҚШ Давлат департаменти ҳам юртимизга 4 даражали тизимнинг энг хавфсиз – 1-даражасини («Exercise Normal Precautions») берган. Бу кўрсаткич хорижий сайёҳлар учун Ўзбекистон хавфсиз йўналишлардан бири сифатида баҳоланаётганини кўрсатади.

Сўнгги йилларда соҳада амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, хусусан, 2026 йилги Global Peace Index натижаларига кўра мамлакатимизнинг тинч давлатлар қаторига киритилгани ҳам бу йўналишдаги ижобий ўзгаришлардан далолат беради.

Ишонч билан айтиш мумкинки, бундай юқори баҳолар хорижий сайёҳлар оқимини кескин оширади ва ўзбек туризми келгуси йилларда бундан ҳам юқори кўрсаткичларни эгаллайди.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: