currencies image

12 739,99 UZS

24,57

usd

currencies image

14 256,05 UZS

65,64

eur

currencies image

136,83 UZS

0,17

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистон-Туркия: заргарлик соҳасида ҳамкорлик

Ўзбекистон-Туркия: заргарлик соҳасида ҳамкорлик

Ўзбекистон

calendar

06.05.2024

eye

81

Ўзбекистон-Туркия: заргарлик соҳасида ҳамкорлик

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов II халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали доирасида Бухорода бўлиб турган Туркиянинг “Gemetis” компанияси асосчиси Мустафо Эржан Ўзгур, “Gold Art” компанияси асосчиси Меҳмет Гази Озкан, “Martela Jewelry” компанияси асосчиси Селчук Дални қабул қилди.

Учрашувда заргарлик соҳасидаги ҳамкорлик ва Бухорода ушбу соҳани ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.  

Туркиянинг заргарлик бозоридаги етакчи компаниялари раҳбарлари Бухорода ўтказилган Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали тажриба алмашиш учун катта имконият бераётганини мамнуният билан эътироф этди. Шунингдек, улар маҳаллий заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларга қизиқиш билдирди. Бу борада ҳамкорликни ривожлантириш истагини маълум қилди.  

Ўз навбатида Ботир Зарипов Туркия компаниялари билан тажриба ва технология алмашинуви маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга заргарлик буюмлари сифати ҳамда турларини ошириш имконини беришини алоҳида таъкидлади.  Бундай ҳамкорлик Бухоро заргарлик буюмлари бозорини мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга хизмат қилиши эътироф этилди.    

Томонлар заргарлик саноати соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва тажриба алмашишга тайёр эканлигини билдирди. 

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
12 927

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
5 161

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 005

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 484

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.