currencies image

12 739,99 UZS

24,57

usd

currencies image

14 256,05 UZS

65,64

eur

currencies image

136,83 UZS

0,17

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистон ва Италия «The Samarkand express» ҳашаматли сайёҳлик поезди қатновини йўлга қўяди

Ўзбекистон ва Италия «The Samarkand express» ҳашаматли сайёҳлик поезди қатновини йўлга қўяди

Ўзбекистон

calendar

06.05.2024

eye

68

Ўзбекистон ва Италия «The Samarkand express» ҳашаматли сайёҳлик поезди қатновини йўлга қўяди

Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида «Ўзбекистон темир йўллари»  АЖ ва Италиянинг «Arsenale Group» компанияси ўртасида ушбу туристик поезд лойиҳаси бўйича ҳужжат имзоланди. 

«The Samarkand express»нинг ишга туширилиши Ўзбекистонда туризм учун янги имкониятлар очади, унутилмас ҳиссиёт ва таассуротлар излаётган хорижий саёҳатчиларни жалб қилади. Поезд нафақат транспорт воситаси, балки йўловчиларга қадимий ва замонавий Ўзбекистон тарихи, анъаналари ва турмуш тарзи билан танишиш имкониятини берувчи маданий алмашинув платформаси бўлади.

Лойиҳа туризмда, кичик ва йирик бизнес соҳаларида янги иш ўринлари яратиш орқали мамлакатимизнинг иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшади. Ушбу лойиҳа туризмни ривожлантиришда халқаро ҳамкорликнинг муҳим ўрин эга эканини ифода этади. Шунингдек, Ўзбекистоннинг халқаро обрўсини оширишга, бутун дунёдан VIP сайёҳлар эътиборини жалб қилишга ва унинг Марказий Осиёдаги энг қизиқарли туризм йўналишларидан бири сифатидаги мавқеини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

«The Samarkand express» – йўловчиларга мислсиз қулайликлар ва бетакрор саёҳат таассуротларини тақдим этадиган ҳашаматли поезддир. Йўловчилар кенг ва нафис купелар, сархил таомлар, юқори даражали хизмат кўрсатиш ва гўзал Ўзбекистон ландшафтларининг ҳайратланарли манзараларини тақдим этувчи панорамали ойналардан фойдаланишлари мумкин бўлади.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
12 938

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
5 291

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 011

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 485

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.