currencies image

12 739,99 UZS

24,57

usd

currencies image

14 256,05 UZS

65,64

eur

currencies image

136,83 UZS

0,17

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўймоқда

Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўймоқда

Ўзбекистон

calendar

03.05.2024

eye

67

Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўймоқда

Ўзбекистон элчиси Ашраф Ходжаев Қатар меҳнат вазири Али бин Самих ал-Марри билан учрашув ўтказди.

Музокаралар давомида икки давлат раҳбарлари ўртасида яқин дўстлик ва биродарлик алоқалари ўрнатилгани ҳамда 2023 йилда уч маротаба олий даражадаги ташрифлар ташкил этилгани юқори баҳоланди. 2023 йил июнь ойида Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг Самарқандга ташрифи давомида икки давлат ҳукуматлари ўртасида Ишчиларни ишга қабул қилиш бўйича ҳамкорлик битими имзоланганига алоҳида эътибор қаратилди.

Ушбу ҳужжатга мувофиқ, қўшма қўмитанинг биринчи йиғилишини Тошкентда ўтказиш ва томонлар ўртасида Ўзбекистон фуқароларини Қатарда иш билан таъминлаш бўйича ўзаро музокаралар уюштириш тўғрисида келишиб олинди.

Бундан ташқари, Қатар меҳнат вазирлиги талабига мувофиқ, кадрларни мамлакатимиздаги алоҳида марказларда ўқиш хусусида фикр алмашилди. 

Қатар томони охирги 10 йил давомида асосан қуриш соҳасига хориждан кадрларни жалб этилаётнини, ҳозир кунда эса туризм, соғлиқни сақлаш, транспорт, компьютер технологиялари ва бошқа соҳаларда малакали мутахассисларга талаб юқорилигини билдирди. Бу йўналишда Ўзбекистон муҳим ҳамкор бўла олишини Қатар томони алоҳида таъкидлади.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
12 946

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
5 375

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 012

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 492

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.

Мавзуга доир янгиликлар: