Ўзбекистон
22.08.2023
1 227

Чўлпон-Ота шаҳрида Қирғизистон-Ўзбекистон қўшма демаркация комиссияси доирасида ишчи гуруҳлар, жумладан Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳукумат делегациялари вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Озарбайжоннинг “Trend” ахборот агентлиги. Учрашувда Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги давлат чегарасини демаркация қилишнинг муҳим жиҳатлари муҳокама қилинди. Қайд этилишича, демаркация тадбирларини ўтказишда фойдаланиладиган махсус (умумий) геодезия тармоғини яратиш учун зарур бўлган тайёргарлик ишларига алоҳида эътибор қаратилган. Музокаралар чоғида дўстона ва ўзаро англашув муҳити ўрнатилди. Уларнинг якунлари бўйича эришилган келишувларни белгилаб берувчи тегишли баённома имзоланди, дейилади хабарда.
Улашиш:
Бошқалар
Маъмурий жазони қўллаш, энг енгил жазони қўллаш асослари: муҳим 6 саволга жавоб
Маъмурий жазони қўллашда содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинади.
“Инсон ва қонун” – барчаси бир нашрда!
Агар шуларнинг ҳаммаси бир нашрда мужассам десак ишонасизми?
Фуқаролар энг кўп қиладиган 7 та ҳуқуқий хато
Муҳим келишувларни ёзма шаклда расмийлаштиринг.
Давлат қарори билан мулк ҳуқуқи қачон бекор қилиниши мумкин?
Фуқаролик кодексининг 206-моддасига кўра, давлат органлари мулкдорнинг мол-мулкини истаган вақтда ёки асоссиз равишда олиб қўйиши мумкин эмас.
Садир Жапаров рафиқаси билан Ўзбекистонга келди
Меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари чегарадан ID-карта орқали ўтиши мумкин
2023 йил 27 январда Бишкекда имзоланган баённомага кўра, жорий йилнинг 1 сентябридан Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари икки давлат ҳудудига кириш, чиқиш, ҳаракатланиш ва бўлиш учун бошқа йўл ҳужжатлари билан бирга ID-карталардан фойдаланишлари мумкин бўлади.
Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан Қирғизистонга гуманитар ёрдам кўрсатилади
Ўзбекистон томони Бишкек иссиқлик электр станциясида юз берган авария муносабати билан Қирғизистонга зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирган.
Ўзбекистон Фаластинга гуманитар ёрдам сифатида 1,5 млн доллар ажратди
Президентнинг бунга оид қарори қабул қилинди.