currencies image

12 739,99 UZS

24,57

usd

currencies image

14 256,05 UZS

65,64

eur

currencies image

136,83 UZS

0,17

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистон ва Корея: ҳамкорликда янги тиббиёт марказлари, фармацевтика кластерлари ташкил этилади

Ўзбекистон ва Корея: ҳамкорликда янги тиббиёт марказлари, фармацевтика кластерлари ташкил этилади

Ўзбекистон

calendar

01.05.2024

eye

68

Ўзбекистон ва Корея: ҳамкорликда янги тиббиёт марказлари, фармацевтика кластерлари ташкил этилади

Ўзбекистон ва Корея давлатлари ўртасида кўп қиррали ҳамкорлик йўлга қўйилган. Парламентлараро алоқалар ривожланмоқда. Соғлиқни сақлаш соҳасида биргаликда лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева Корея Республикаси Миллий Ассамблеясининг Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот қўмитаси раиси Шин Донг Гинни қабул қилди ва шу йўналишда амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгусидаги режаларни муҳокама қилди.

Икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни кенгайтириш, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 5 миллиард долларга етказиш учун мавжуд салоҳиятдан фойдаланиш лозимлиги айтиб ўтилди.

Мулоқот давомида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, хусусан, соғлиқни сақлаш йўналишида янги лойиҳаларни, жумладан, ҳамкорликда янги тиббиёт марказларини ташкил этиш, фармацевтика кластерларини ишга тушириш, кадрлар тайёрлаш, ҳудудий тиббиёт муассасаларини илғор ускуналар билан жиҳозлаш юзасидан фикр алмашилди.

Шу билан бирга, Олий Мажлиси Сенатида Корея Республикаси Миллий ассамблеяси билан ҳамкорлик бўйича махсус комиссиянинг тузилгани республика раҳбарияти томонидан икки томонлама ҳамкорликка катта эътибор қаратилаётганининг ифодаси экани эътироф этилди.  

Репродуктив кўрсаткичларни яхшилаш, ирсий касалликларнинг олдини олиш, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари учун волонтёрларни жалб қилиш йўналишларида ўзаро тажриба алмашишга келишиб олинди.

 

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
12 986

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
5 717

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 027

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 505

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.