Ўзбекистон
18.04.2024
1 861

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзолади.
Бундан ташқари, давлат раҳбарлари ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди.
Умуман, ташриф давомида Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг деярли барча йўналишларини қамраб олувчи 28 та ҳужжат, жумладан:
– Саноат соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
– Саноат мулкини муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
– Олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларни аттестациядан ўтказиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
– Фанлар академиялари ўртасидаги илмий ҳамкорлик тўғрисида битим;
– давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари, халқаро автомобиль ва авиация қатновлари тўғрисидаги битимларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида баённомалар;
– Ветеринария ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисида баённома;
– Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш идоралари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
– маданият ва туризм соҳасидаги ҳамкорлик, агросаноат мажмуидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича «йўл харита»лари;
– Андижон, Наманган, Сирдарё, Фарғона, Хоразм вилоятлари ва Сўғд вилояти, Қашқадарё вилояти ва Хатлон вилояти ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битимлар ва 2024-2026 йилларга мўлжалланган «йўл харита»лари ҳамда бошқа ҳужжатлар имзоланди.
Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?
Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.
Уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар ажратиш тартибини биласизми?
Уй-жой субсидияси – бу даромади юқори бўлмаган шахсларга уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмаслик шарти билан ажратиладиган маблағдир.
Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари
Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.
Қозоғистондаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Сўнгги кунларда мамлакатда ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совиши сабаб йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ қатор ноқулайликлар юзага келмоқда.
Мўғулистон Президенти Ўзбекистонга келади
Ташриф июнь ойида амалга оширилади.
Ўзбекистондан Қозоғистонга инсонпарварлик ёрдами юборилди
Президент топшириғига мувофиқ Қозоғистонда юз берган сув тошқинлари оқибатида зарар кўрган аҳолига инсонпарварлик ёрдами юборилди.
Душанбеда Ўзбекистон элчихонаси янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди
Президентлар Ўзбекистоннинг Душанбедаги элчихонаси янги биносини тантанали равишда очдилар.