currencies image

12 741,02 UZS

16,92

usd

currencies image

14 062,26 UZS

63,33

eur

currencies image

134,38 UZS

0,68

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистон Вақт ва частота лабораторияси Халқаро атом вақти гуруҳига аъзо бўлди

Ўзбекистон Вақт ва частота лабораторияси Халқаро атом вақти гуруҳига аъзо бўлди

Ўзбекистон

calendar

04.04.2024

eye

162

Ўзбекистон Вақт ва частота лабораторияси Халқаро атом вақти гуруҳига аъзо бўлди

Ўзбекистон миллий метрология институтининг Вақт ва частота лабораторияси Халқаро ўлчовлар ва тарозилар бюросининг (BIPM) Халқаро атом вақти (TAI) гуруҳига тўла ҳуқуқли аъзо бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” Ахборот агентлиги.

2024 йил март ҳолатига кўра, BIPM TAIда 69 та давлатдан 90 та лаборатория аъзо сифатида Мувофиқлаштирилган универсал вақт (UTC)ни шакллантиришда иштирок этмоқда.

Ўзбекистон миллий метрология институтининг Вақт ва частота лабораторияси BIPM TAIнинг 90- аъзоси бўлди.

Шунингдек, лаборатория BIPM Вақт ва частота маслаҳат қўмитаси (CCTF) томонидан доимий равишда олиб бориладиган CCTF-K001. UTC асосий солиштиришда иштирок эта бошлади.

Бу ўз навбатида, Ўзбекистон миллий метрология институтида ҳосил қилинган Вақт ва частота эталони ҳамда Вақт ва частота лабораториясидаги мавжуд намунавий ўлчаш воситалари метрологик кузатилувчанлигини Халқаро бирликлар тизими (SI)гача таъминлаш имкониятини беради. 

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 094

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 115

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 099

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 540

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.