currencies image

12 757,94 UZS

17,95

usd

currencies image

14 125,59 UZS

130,46

eur

currencies image

135,06 UZS

1,77

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистон велоспортчилари АҚШдаги халқаро пойгада иштирок этмоқда

Ўзбекистон велоспортчилари АҚШдаги халқаро пойгада иштирок этмоқда

Life Style

calendar

26.04.2024

eye

84

Ўзбекистон велоспортчилари АҚШдаги халқаро пойгада иштирок этмоқда

Велоспорт бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг асосини ташкил этувчи "Tashkent City Women Professional Cycling Team" клуби АҚШда старт олган "Tour of the Gila Women" халқаро мусобақасидаги иштирокини бошлади.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, унда Ольга Забелинская, Янина Кускова, Мадина Қаҳҳорова, Маргарита Мисюрина ҳамда Нафосат Козиева юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.

Кўп кунлик пойганинг биринчи босқичида спортчилар Сильвер Сити ҳамда Моголлон шаҳарлари оралиғидаги 114,4 километр масофани босиб ўтишди. Қизиқарли кечган баҳсларда Ольга Забелинская тўққизинчи, Янина Кускова ўн биринчи бўлиб марра чизиғини кесиб ўтишди. Қолган ҳамюртларимиз эса етакчиларга катта фарқ билан имкониятни бой берган. Бугун иштирокчилар Форт Боярд мавзеси атрофидаги 119,3 километрни босиб ўтадилар.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 014

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
5 778

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 040

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 512

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.