currencies image

12 739,99 UZS

24,57

usd

currencies image

14 256,05 UZS

65,64

eur

currencies image

136,83 UZS

0,17

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистонда 500 миллион долларлик ноёб тупроқ металларини қазиб олиш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда 500 миллион долларлик ноёб тупроқ металларини қазиб олиш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилади

Ўзбекистон

calendar

01.05.2024

eye

66

Ўзбекистонда 500 миллион долларлик ноёб тупроқ металларини қазиб олиш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилади

Президент Шавкат Мирзиёев 29-апрел куни геология ва кон-металлургия соҳаларидаги вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Мамлакатимизда геология соҳасига ҳар йили 1 триллион сўмдан маблағ ажратилиб, манзилли дастурлар амалга оширилмоқда. Натижада ўтган йили тоғ-кон саноатида ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 11 миллиард долларга етди.

Лекин бу, асосан, қимматбаҳо ва рангли металлар йўналишида бўлиб, саноат учун муҳим минераллар бўйича фойдаланилмаган жуда катта захира мавжуд. Хусусан, юртимизда 32 турдаги шундай қазилма бойликлари бор.

Бугун жаҳонда технологик вазият тез ўзгараяпти. Электромобил, “яшил” энергетика, электротехника саноатида камёб металларга талаб тобора ортиб бормоқда. Шунинг учун сўнгги йилларда жаҳон бозорида молибден, теллур, селен, графит нархлари кескин ошган.

Таъкидланганидек, соҳадаги улкан имкониятлардан келиб чиқиб, саноат учун муҳим минераллар хомашёси ҳамда уларнинг турини кенгайтириш зарур.

Ҳозирда юртимизда 6 турдаги шундай маҳсулот ишлаб чиқарилади. Бунга қўшимча платина, индий, ванадий металлари ҳамда вольфрам, молибден, рух, марганес каби минераллардан юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар олиш имконияти бор. Йиғилишда ўзимизда мавжуд бўлмаган кукун металлургиясида йилига 300 миллион долларлик, ускуналар ва бутловчи қисмлар йўналишида 100 миллион долларлик қиймат яратиш мумкинлиги қайд этилди.

Яқинда Европа Иттифоқи билан муҳим минераллар бўйича эришилган келишув бу борада катта бозор очади, - деди давлат раҳбари.

Шулардан келиб чиқиб, мутасаддиларга хорижий эксперт ва инвесторлар иштирокида камёб металлар бўйича 500 миллион долларлик истиқболли лойиҳалар дастурини шакллантириш топширилди.

Президентимиз Навоий кон-металлургия комбинатида ишлаб чиқариш таннархини 10-15 фоизга пасайтириш, саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштириш қамровини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берди. Қимматбаҳо металлар соҳасида Илғор технологиялар илмий марказини ташкил қилиш вазифаси қўйилди.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
12 986

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
5 713

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 026

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 505

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.