currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистонда барча импорт қилувчилар маҳсулот маълумотларини ўзбек тилида кўрсатишлари шарт 

Ўзбекистонда барча импорт қилувчилар маҳсулот маълумотларини ўзбек тилида кўрсатишлари шарт 

Ўзбекистон

calendar

23.08.2023

eye

1 441

Ўзбекистонда барча импорт қилувчилар маҳсулот маълумотларини ўзбек тилида кўрсатишлари шарт 

Ўзбекистон ҳукумати Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишга урунишлари ортидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ЖСТ қоидаларига мувофиқлаштириш мақсадида ўзгартиришлар киритди. Шунга доир қарор билан Ўзбекистонда барча импорт қилувчилар маҳсулот маълумотларини лотин алифбосидан фойдаланган ҳолда ўзбек тилида кўрсатишлари шарт, этиб белгиланди. Яъни Ҳукумат қарорига кўра: — давлат тилида маркировка қилиниши шарт бўлган импорт қилинадиган истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчининг ваколатли шахси ва импорт қилувчилар томонидан ҳам амалга оширилиши белгиланди (илгари фақат ишлаб чиқарувчи томонидан эди); — юридик маслаҳатчилар ташкилоти юридик маслаҳатчиси халқаро ҳуқуқ бўйича маслаҳат бериши мумкин. Мазкур қарор 2024 йил 1 январдан кучга киради.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: