currencies image

12 739,99 UZS

24,57

usd

currencies image

14 256,05 UZS

65,64

eur

currencies image

136,83 UZS

0,17

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистонда бир ойда салкам 60 млрд сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

Ўзбекистонда бир ойда салкам 60 млрд сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

Ўзбекистон

calendar

06.05.2024

eye

71

Ўзбекистонда бир ойда салкам 60 млрд сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи — Самарқанд, Тошкент ва Андижон вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзенергоинспекция», Бош прокуратура ва тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда апрель ойида ўтказилган назорат тадбирларида 539 та ҳолатда истеъмолчиларнинг табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланди.

Бунда 39 млрд 518 млн сўмлик электр энергияси (41 млн 241 минг киловатт⋅соат) ва 19 млрд 328 млн сўмлик табиий газ (12 млн 883 минг метр куб) талон-торож қилиниши натижасида давлат манфаатларига келтирилган жами 58 млрд 846 млн сўмлик зарар ундиришга қаратилди.

Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи — Самарқанд, Тошкент ва Андижон вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.

Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
12 927

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
5 163

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 005

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 484

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.