Ўзбекистон
12.10.2023
801

Тошкентда Бразилия элчихона очиши мумкин.Бу ҳақда “Дунё”АА хабар берди. Қайд этилишича, Ўзбекистон элчиси Фурқат Сидиқов жорий йилнинг 5 октябрь куни Бразилиянинг АҚШдаги элчиси Мария Виотти билан учрашув ўтказган. Мария Виотти Бразилияда ўрнатилган протокол тартиб ва таомилларга мувофиқ ҳамда Ўзбекистон элчисини аккредитация қилиш масаласини тезлаштириш мақсадида, ушбу мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги унга ишонч ёрлиғи нусхасини қабул қилиш учун ваколат берганлигини маълум қилган. Шу муносабат билан Бразилиянинг АҚШдаги дипломатик ваколатхонасида Ўзбекистоннинг Бразилиядаги элчиси (қароргоҳи Вашингтонда) тайинланганлиги тўғрисидаги ишонч ёрлиғи нусхасини топшириш маросими бўлиб ўтган. “Ўзбекистон раҳбариятига Бразилиядаги ўз вакилини тайинлаш тўғрисидаги қарори учун ҳукуматим номидан миннатдорлик билдираман. Бу эндиликда икки томонлама кун тартибини сифат жиҳатидан янги мазмун билан бойитишга хизмат қилишига ишонаман”, – деган Мария Виотти. Ўзбекистон дипломатик миссияси раҳбари, ўз навбатида, Президентининг кўрсатмаларига биноан мамлакатнинг Бразилия билан алоқаларни ҳар томонлама ривожлантириш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишдан, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, саноат ва мудофаа соҳаларида кенг қамровли қўшма савдо-инвестициявий лойиҳаларни ишлаб чиқишдан манфаатдор эканлигини билдирган. Бразилия элчиси сўнгги йилларда икки томонлама савдо айланма мисли кўрилмаган даражада ошиб январь-август ойларида 500 миллион долларга етганини, Ўзбекистон Бразилиянинг Марказий Осиё минтақасидаги асосий иқтисодий ҳамкорига айланганини қайд этган. Учрашув давомида Бразилия ҳукумати томонидан Тошкентда элчихона очиш масаласи ўрганиб чиқилаётганлиги маълум қилинган. Савдо айланмасида балансни таъминлаш мақсадида Бразилия томони Ўзбекистондан турли номенклатурадаги товарлар экспортини амалга оширишни қўллаб-қувватлашини айтган. Пировард йўналиш сифатида мамлакатимиздан минерал ўғит ва озиқ овқат маҳсулотлари экспортини амалга ошириш бўйича қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш таклиф этилган. Учрашув якунида томонлар ишонч ёрлиғининг асл нусхасини Бразилия Президенти Луис да Силвага топшириш учун Ўзбекистон эличисининг ушбу мамлакатга ташрифини жорий йилнинг охирига қадар уюштириш бўйича келишиб олган. Сафар давомида расмий учрашувлардан ташқари асосий урғуни иқтисодий кун тартибга қаратган ҳолда мамлакатнинг йирик ишбилармонлар доиралари вакиллари, савдо палаталари, турли тижорий уюшмалари ва етук корхоналари раҳбарлари билан музокаралар ўтказиш масаласи биргаликда ишлаб чиқилади.
Улашиш:
Бошқалар
Имтиёз олган беморларга давлат бюджети ҳисобдан тиббий хизмат қандай тартибда кўрсатилади?
Ҳужжатга кўра, Низом беморларни тиббиёт ташкилотларига қабул қилиш тартибини белгилайди.
Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб
Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.
Наркожиноятлар учун жиноий жавобгарлик кескин оғирлаштирилади
Миллий дастурга кўра, Интернетдаги наркожиноятларга қарши курашишга ёшлар кенг жалб қилинади.
Вояга етмаган ва муомала лаёқати чекланган шахслар иштирокида битимларни тасдиқлашнинг ҳуқуқий асослари
Фуқаролик ҳуқуқининг муҳим институтларидан бири бу — муомала лаёқати тушунчасидир.
Душанбеда Ўзбекистон элчихонаси янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди
Президентлар Ўзбекистоннинг Душанбедаги элчихонаси янги биносини тантанали равишда очдилар.
Ўзбекистон элчиси Швеция қироли билан учрашди
Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Нодир Ғаниев Швеция Қиролига ишонч ёрлиқларини топширган.
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ўзбекистонликларни турли акцияларга чиқмасликка чақирди
Элчихона турли ёлғон ташвиқотларга берилмаслик, қонунга зид хатти-ҳаракатлар содир этмаслик бўйича огоҳлантириш берди.
Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди
Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси ушбу давлатда бўлиб турган ватандошларга шу кунларда одамлар гавжум тадбирлар, турли хилдаги митинг ва намойишларда қатнашмасликни тавсия қилди.