currencies image

12 739,99 UZS

24,57

usd

currencies image

14 256,05 UZS

65,64

eur

currencies image

136,83 UZS

0,17

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистонда фирибгарлик ва товламачилик жабрланувчиси бўлиб қолишнинг олдини олиш бўйича чоралар кўрилади

Ўзбекистонда фирибгарлик ва товламачилик жабрланувчиси бўлиб қолишнинг олдини олиш бўйича чоралар кўрилади

Ўзбекистон

calendar

06.05.2024

eye

44

Ўзбекистонда фирибгарлик ва товламачилик жабрланувчиси бўлиб қолишнинг олдини олиш бўйича чоралар кўрилади

Ўзбекистонда 2024–2025-йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланиши кутилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Лойиҳа билан қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастури тасдиқланмоқда:

  • оилада ва таълим муассасаларида ҳуқуқий тарбияни ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларни белгилаш;
  • давлат органлари ва ташкилотлар ходимларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларни белгилаш;
  • аҳоли барча қатламларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларни белгилаш;
  • жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион усулларини жорий қилиш;
  • аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда ОАВнинг ролини кучайтириш;
  • ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг илмий асосларини тадқиқ этиш.

Лойиҳани қабул қилишдан асосий мақсад:

  • инсон-жамият-давлатнинг ўзаро муносабатларида аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва ижтимоий фаоллигини юксалтириш;
  • шахсий эҳтиёжлар ҳамда жамият эҳтиёжлари ўртасидаги мувозанатнинг сақланишини таъминлаш;
  • мансабдор шахслар ва фуқароларда қонунга ва ҳуқуққа бўлган ҳурмат ҳиссини кучайтириш;
  • ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг самарадорлигини таъминлашдан иборат.

Хусусан, 2024-йил декабрида ёшларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган онлайн ҳуқуқий саводхонлик мактабини ташкил этиш ва у орқали бепул ҳуқуқий ўқув курсларини жорий этиш режалаштирилган.

Давлат органлари ва ташкилотлари учун ижро интизоми ва коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳуқуқий қўлланма тайёрлаш кўзда тутилган.

2024-йил август ва 2025-йил май ойларида аҳоли муаммоларини жойига чиққан ҳолда ўрганиш, ҳар бир фуқарога индивидуал ёндашувни жорий этишга қаратилган “Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга” шиори остида аҳолига ҳуқуқий ёрдам беришга қаратилган ҳуқуқий акция ўтказиш белгиланмоқда.

2024—2025-йиллар давомида аҳолини турли ҳуқуқбузарликлар, хусусан, фирибгарлик, товламачилик, ўғирликнинг жабрланувчиси бўлиб қолишининг олдини олишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар (ҳар ойда камида битта тадбир) амалга оширилиши кутилмоқда.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
12 927

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
5 160

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 005

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 484

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.