Ҳуқуқ
11.01.2025
316

Ўзбекистонда кунига камида 10 минг қадам юрадиган фуқароларни рағбатлантириш дастури янгиланади. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва яшил иқтисодиёт йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги Президент фармони лойиҳасига кўра, 2025 йил 1 июнгача махсус платформани ишга тушириш режалаштирилган.
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги ва Рақамли технологиялар вазирликлари томонидан ишлаб чиқилган дастур фаолликни ошириш ва юқори натижаларга эришганларга “экологик фаол фуқаро” мақомини беришни назарда тутади. Ушбу мақом эгалари давлат хизматларига ҳамда давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган банкларга истеъмол кредитларини олиш учун мурожаат қилганда 10 фоизлик чегирмага эга бўладилар.
Барча катталар “экологик фаол фуқаролар”га айланган оилалар “яшил оила” мақомига эга бўлишлари ва ҳар йили 14 та электромобил ўйналадиган лотереяда иштирок этишлари мумкин бўлади. Аҳолининг ярми ушбу мақомга эга бўлган маҳаллаларда “Энг мусаффо маҳалла”, “Энг ям-яшил маҳалла” танловлари ташкил этилади. Ғолибларга инфратузилмани, жумладан, болалар майдончалари, яшил майдонлар ва чиқинди контейнерларини ривожлантириш учун 500 миллион сўм миқдорида грантлар ажратилади.
Улашиш:
Бошқалар
Ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотган тақдирда қандай ҳаракат қилиш керак?
Бунда почта харажатлари ариза берувчи ҳисобидан қопланади.
Ёлғон гувоҳлик бериш қандай оқибатларга олиб келади?
Суриштирув, дастлабки тергов ёки суд муҳокамаси вақтида гувоҳ ёки жабрланувчининг атайлаб ёлғон кўрсатув бериши, экспертнинг била туриб ёлғон хулоса тайёрлаши, шунингдек таржимоннинг маълумотни атайлаб нотўғри таржима қилиши ёлғон гувоҳлик бериш деб баҳоланади.
Иш ташлашни амалга ошириш тартиби белгиланди. У ҳақида нималар маълум?
Иш ташлаш — ходимлар томонидан ўз меҳнат, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида меҳнат вазифаларини вақтинча тўхтатиб туриш шакли ҳисобланади.
Маъмурий жазони қўллаш, энг енгил жазони қўллаш асослари: муҳим 6 саволга жавоб
Маъмурий жазони қўллашда содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинади.