currencies image

12 757,94 UZS

17,95

usd

currencies image

14 125,59 UZS

130,46

eur

currencies image

135,06 UZS

1,77

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистонда ички ишлар органлари фаолиятида дронлардан фойдаланиш жорий этилади

Ўзбекистонда ички ишлар органлари фаолиятида дронлардан фойдаланиш жорий этилади

Ўзбекистон

calendar

23.04.2024

eye

74

Ўзбекистонда ички ишлар органлари фаолиятида дронлардан фойдаланиш жорий этилади

Қайд этилишича, бу тизим ходимларига енгиллик яратиш мақсадида амалга оширилиб, қурилма ИИОга фавқулодда вазият ҳақида тезкор маълумот олиш ва зудлик билан бартараф этиш имконини бериб, вақтни ва ресурсларни тежайди, харажатларни камайтиради.

ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти томонидан ҳудудларда хизмат олиб бораётган профилактика инспекторлари, йўл-патрул хизмати инспекторлари, ИИОнинг бошқа соҳавий хизмат ходимларини ўқитиш бўйича учта махсус ишчи гуруҳ тузилган”, — дейди ИИВ Aхборот технологиялари бўйича бўлим бошлиғи Шоҳрух Мухторов.

Тасдиқланган режага асосан, Aндижон вилояти ИИБ ва ҳудудий тузилмалари ходимлари учун назарий ва амалий машғулотлар ташкил этилган. Уларда ходимларга дронларнинг турлари, тактик-техник таснифлари ҳамда ишлатиш тартиби ҳақида тушунтиришлар берилган.

Хизмат вазифасини бажаришда технологиялардан фойдаланиш орқали жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва олдини олиш борасидаги кўникмалар шакллантирилган.

Таъкидланишича, йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимида учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш юқори самарадорликка имконият яратади. Хусусан, йўл-транспорт ҳодисалари, йўлларда қоидабузарликларни аниқлаш, қидирув-қутқарув, жумладан, олиб қочилган ва ўғирланган автомобилларни топиш имконини беради.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 031

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
5 895

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 058

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 522

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.

Мавзуга доир янгиликлар: