Тармоқда нима гап?
22.01.2026
893

Ҳукуматнинг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасини рақамлаштиришга қаратилган қарори қабул қилинди.
Қайд этилишича, Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ахборот тизими “Маъмурий амалиёт” модули масъул вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларига интеграция қилинади.
2026 йил 1 февралдан бошлаб умумий вазни (юки билан) 44 тоннадан ортиқ юк автомобиллари, конлар, шахта ва карьерларда қўлланиладиган махсус транспортлар, юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксилар, шунингдек, антиквар автомототранспортлар учун алоҳида серияли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари жорий этилади.
Шу билан бирга, ишлаб чиқарилганига 50 йилдан ошган транспортлардан фойдаланиш, уларни қайта рўйхатга олиш тақиқланади.
Улар давлат рўйхатидан чиқарилади. Автомототранспорт рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномада мулкдорнинг манзилини кўрсатиш талаби ҳам бекор қилинади.
Уларни давлат рўйхатидан ўтказишда қуйидаги ҳужжатларни ваколатли органлардан идоралараро электрон ҳамкорлик орқали олиш йўлга қўйилади:
— автомототранспорт олди-сотди шартномаси;
— “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш” АЖ томонидан берилган аукцион баённомалари;
— давлат улуши мавжуд корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган автомототранспортларга бериладиган электрон ҳисоб-маълумотлар;
— автомототранспорт воситаси мулкдорининг маълумотлари.
Шаҳар йўловчи транспортида фаолият юритувчи ташувчилар ногиронлиги бўлган шахслар ва болали йўловчилар учун зарур қулайликларни яратиши шарт бўлади. Хусусан, транспорт воситаларининг салонлари йўловчиларнинг хавфсиз чиқиб-тушишини таъминлайдиган тарзда жиҳозланиши талаб этилади.
Республика шаҳарларида ишлаб чиқарилганига 15 йилдан ошган автомобилларда таксичилик қилиш чекланиши мумкин.
Шаҳарда йўловчи ташиш билан шуғулланадиган йўналишсиз таксилар техник ҳолати ва жиҳозлари йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича қонунчилик талабларига мос бўлиши шарт.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.
Солиқ мажбуриятини қандай тартибда ва қайси муддатларда бажариш керак?
Солиқ кодексининг 86-моддаси солиқ мажбуриятини бажариш тартиби ва муддатларини белгилайди.