currencies image

12 741,02 UZS

16,92

usd

currencies image

14 062,26 UZS

63,33

eur

currencies image

134,38 UZS

0,68

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистонда ишлаб чиқариш соҳасидаги топ-5 солиқ тўловчилар маълум қилинди

Ўзбекистонда ишлаб чиқариш соҳасидаги топ-5 солиқ тўловчилар маълум қилинди

Ўзбекистон

calendar

13.03.2024

eye

96

Ўзбекистонда ишлаб чиқариш соҳасидаги топ-5 солиқ тўловчилар маълум қилинди

Солиқ қўмитаси хабарига кўра, 2023-йилда ишлаб чиқариш соҳасидаги корхоналар ўртасида энг кўп солиқ тўлаганлар:

 

  • “Ўзбекнефтгаз” AЖ — 4,7 триллион сўм;
  • “UzAuto Motors” AЖ — 2,5 триллион сўм;
  • “УЗБAТ A.О.” AЖ — 2,4 триллион сўм;
  • “Иссиқлик электр станциялари” AЖ —1,4 триллион сўм;
  • “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ —1 триллион сўм.

Ўзбекистонда 2023-йил январ—декабр ойларида ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи 67 322 та юридик шахс томонидан 41,6 триллион сўмга яқин солиқ тўланган. Шундан 18,9 триллион сўми 20 та солиқ тўловчи ҳисобига тўғри келади. Уларнинг товар айланмаси 162,5 триллион сўм, қўлланган солиқ имтиёзлари миқдори эса 2,5 триллион сўмдан ошган. 

Ушбу солиқ тўловчилар томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида: 

ҚҚС — 6,5 триллион сўм; 
аксиз солиғи — 3,7 триллион сўм;
йер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ — 2,1 триллион сўм;
фойда солиғи — 1,9 триллион сўм; 
ЖШОДС — 1 триллион сўм;
ижтимоий солиқ — 921,7 миллиард сўм;
мол-мулк солиғи — 642,3 миллиард сўм;
ер солиғи — 343,2 миллиард сўм;
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ — 110,6 миллиард сўм;
бошқа солиқлар — 1,5 триллион сўм.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 234

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 407

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 126

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


13-сентябр 2024, 07:23
1 354

Контракт суммасидан 12 фоиз даромад солиғини қайтариб олиш тартиби қандай?

Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига кўра, олий таълим ташкилотларида ўқиш мақсадида ўзингиз, фарзандингиз, йигирма олти ёшга тўлмаган турмуш ўртоғингиз учун тўлайдиган даромадларингизга солиқ солинмайди. Мазкур имтиёз банклардан олган таълим кредитларингизни (фоизлари билан) қоплашга йўналтирилган даромадларга нисбатан ҳам қўлланилади.