currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистонда юридик шахсларни қайта ташкил этишда кредиторларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш: муаммолар ва долзарб ечимлар

Ўзбекистонда юридик шахсларни қайта ташкил этишда кредиторларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш: муаммолар ва долзарб ечимлар

Ўзбекистон

calendar

11.08.2026

eye

39

Ўзбекистонда юридик шахсларни қайта ташкил этишда кредиторларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш: муаммолар ва долзарб ечимлар

Ўзбекистон иқтисодиёти жадал ривожланаётган ва инвестициявий муҳит жозибадорлиги ошаётган ҳозирги даврда юридик шахсларнинг қайта ташкил этилиши (реорганизация) оддий хўжалик амалиётига айланди. Бироқ, компанияларнинг (юридик шахслар назарда тутилмоқда) бўлиниши ёки бирлашиши кўпинча уларнинг кредиторлари (таъминотчилар, банклар, мижозлар) учун жиддий молиявий хавфларни юзага келтиради. Айрим ҳолларда қайта ташкил этиш жараёнидан қасддан қарзлар ва мажбуриятлардан қочиш, активларни "тоза" компанияга ўтказиб, қарзларни тугатилиш арафасидаги субъектда қолдириш мақсадида фойдаланилади. Шу боис, кредиторлар ҳуқуқларини кафолатлаш иқтисодий барқарорлик ва бизнес ишончининг муҳим устунидир.

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси юридик шахсларни қайта ташкил этишда кредиторлар манфаатларини ҳимоя қилишнинг фундаментал асосларини белгилайди.

— Хабардор қилиш мажбурияти: Фуқаролик кодексининг амалдаги нормальарига кўра, юридик шахс қайта ташкил этилаётгани ҳақида ўз кредиторларини ёзма равишда хабардор қилиши шарт.

—  Кредиторларнинг ҳуқуқлари: Хабарнома олган кредитор қайта ташкил этилаётган юридик шахсдан мажбуриятларни тугатишни ёки муддатидан олдин бажаришни ҳамда зарарларни қоплашни талаб қилишга ҳақли.

—  Ҳуқуқий ворислик: Қўшиб юбориш, бирлаштириш ва ўзгартиришда ҳуқуқ ва мажбуриятлартопшириш ҳужжати асосида, бўлиш ва ажратиб чиқаришда эса тақсимлаш баланси асосида янги ташкил этилган субектларга ўтади.

—  Солидар жавобгарлик: Агар тақсимлаш баланси қайта ташкил этилган юридик шахснинг ҳуқуқий ворисини аниқлаш имконини бермаса, янги пайдо бўлган юридик шахслар кредитор олдидасолидар (биргаликда) жавобгар бўладилар.

Ҳозирда ушбу соҳадада амалиётда бир қатор тизимли муаммолар ва бўшлиқлар мавжуд.

Хусусан, қонунчиликда умумий қоидалар белгиланган бўлса-да, амалиётда кредиторлар ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ бир қатор долзарб муаммолар кўзга ташланади:

Қайта ташкил этиш хавфлари: активларни сунъий кўчириш (инсофсиз тақсимлаш баланси), кредиторларни яширинча (кечикиб) хабардор қилиш, суд жараёнларининг узоқ давом этиши ва шу кабилар.

"Инсофсиз" бўлиш баланси ўзи нима? Бўлиш ёки ажратиб чиқариш жараёнида барча ликвидли (қимматли) активлар битта янги корхонага ўтказилиб, барча қарзлар ва мажбуриятлар деярли ҳеч қандай мулкка эга бўлмаган, тез орада банкрот бўладиган корхонага юкланади.

Бундан ташқари кредитоларнинг ҳуқуқлари қуйидаги ҳолатларда ҳам жиддий бузилишига олиб келмоқда. Пассив ахборот тизими: кредиторларни расмий хабардор қилиш тизими мукаммал эмас. Оммавий ахборот воситаларида берилган э’лонларни кўпчилиги ўз вақтида ўқимайди, натижада кредиторлар ўз талабларини қўйиш муддатини (одатда 30 кун) ўтказиб юборишади.

Солидар жавобгарликни қўллашда ҳам бир қатор қийинчиликлар мавжуд. Хусусан, суд амалиётида бўлиш баланси мавжуд бўлган, лекин ундаги тақсимот адолатсиз бўлган ҳолатларда сольидар жавобгарликни механик равишда қўллаш қийин кечади, чунки қонун бўйича "ворис аниқ эмас" деган шарт бажарилмаган бўлиб чиқади.

Ривожланган давлатлар (масалан, Германия ва Франция) қонунчилигида кредиторларни ҳимоя қилишнинг анча қатъий қоидалари мавжуд. Ўзбекистон қонунчилигини такомиллаштириш ва кредиторлар ҳуқуқларини амалда ҳимоя қилиш учун қуйидаги долзарб чоралар кўрилиши лозим:

Биринчидан, Кредиторларни индивидуал хабардор қилиш билан бирга, Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (my.gov.uz) "Юридик шахсларнинг трансформацияси ягона очиқ реестри"ни яратиш керак. Ҳар қандай корхона қайта ташкил этишни бошлаганда, тизим автоматик равишда унинг барча сольиқ, банк ва шартномавий ҳамкорларига (реестр маълумотлари асосида) электрон билдиришнома юбориши шарт.

Иккинчидан, кафолат ва гаров механизмини жорий этиш. Агар кредитор қайта ташкил этишга эътироз билдирса, лекин янги тузилаётган корхона дарҳол қарзни қайтара олмаса, қонун бўйича янги корхона кредиторга етарли даражада таъминот (банк кафолати ёки мол-мулк гарови) тақдим этиши мажбурий қилиб қўйилиши керак.

Учинчидан, инсофсиз тақсимот учун раҳбарларнинг шахсий жавобгарлиги ошириш. Агар бўлиш баланси қасддан қарзларни тўлай олмайдиган субъектга юклаш мақсадида тузилгани аниқланса, корхона таъсисчилари ва раҳбарларининг субсидиар (шахсий мол-мулки билан) жавобгарлиги қонунан кучайтирилиши лозим. Бу чора "сохта банкротлик" схемаларини кескин камайтиради.

Тўртинчидан, судгача бўлган ҳимоя муддатини узайтириш лозим. Кредиторларга ўз талабларини тақдим этиш учун бериладиган муддатни эълон берилган кундан бошлаб амалдаги 2 ойлик муддатни камида 90 кунгача узайтириш мақсадга мувофиқ. Бу кредиторга ўз молиявий таҳлилини ўтказиш ва ҳуқуқий позициясини тайёрлашга имкон беради.

Ўзбекистонда юридик шахсларни Қайта ташкил этишда кредиторлар манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини ислоҳ қилиш — шунчаки ҳуқуқий масала эмас, балки мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлиги ва бизнес рейтингини белгиловчи стратегик омилдир. Амалдаги Фуқаролик кодексининг янги таҳрирларида ва корпоратив қонунчиликда юқоридаги замонавий халқаро механизмларнинг акс этиши тадбиркорлар ўртасидаги ишончни мустаҳкамлайди, яширин иқтисодиёт улушини камайтиради ва миллий бозоримизнинг халқаро стандартларга мослашишини таъминлайди.

 

Шоҳдиёр Тўрамирзаев,
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Қонунчиликни таҳлил қилиш ва тартибга солиш таъсирини
баҳолаш институти
бош маслаҳатчиси

Улашиш:

Бошқалар

20-июл 2026, 05:37
2 902

Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?

Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.


20-июл 2026, 10:25
2 317

Миси чиққан уста

Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.


14-июл 2026, 05:36
739

Қандай ҳаракатлар суд ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади? 5 муҳим факт

Айрим тоифадаги ижро ҳужжатларини Мажбурий ижро бюросига тақдим этилгунига қадар уларнинг ижросини таъминламаслик маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.


16-июл 2026, 04:07
709

Кучли иссиқда меҳнат қоидалари қандай?

Ўзбекистон қонунчилигига кўра, кучли иссиқ шароитида меҳнат қилаётган айрим тоифадаги ходимларга иш куни давомида қўшимча танаффуслар берилиши мумкин. Шунингдек, иш берувчилар дам олиш учун қулай шароит яратиши ва зарур ҳолларда ходимларни масофавий ишга ўтказиши мумкин.