currencies image

12 741,02 UZS

16,92

usd

currencies image

14 062,26 UZS

63,33

eur

currencies image

134,38 UZS

0,68

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистонда ҳафта давомида кучли ёғингарчилик кузатилади

Ўзбекистонда ҳафта давомида кучли ёғингарчилик кузатилади

Ўзбекистон

calendar

25.03.2024

eye

126

Ўзбекистонда ҳафта давомида кучли ёғингарчилик кузатилади

Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари учун об-ҳаво прогнози маълум қилинди.

Бугун, 25 март куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво ҳарорати +23…+28 даража, жанубда ва чўл ҳудудларда +30 даражагача бўлган қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради.

«Ўзгидромет» хабарига кўра, 26-29 март кунларида Ўзбекистон ҳудудига нам Ўрта Ер денгизи ҳавосининг бир қисми кириб келиши кутилмоқда.

Республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

26 мартда юқори ҳарорат фони сақланиб туради, сўнг ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва иш ҳафтасининг охирига бориб +13…+18 даражани ташкил этади.

25-26 ва 28-29 март кунлари баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди, 28-29 мартда айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

Тоғларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

Пойтахтда 26 мартда ёғингарчилик кутилмайди, 27-29 мартда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Бугун ва эртага кундузги ҳарорат +25…+27 даража, 27 мартда +20…+22 даража, 28 мартда +18...+20 даража, кечалари ҳарорат асосан +11...+14 даража бўлади.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 190

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 329

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 118

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 555

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.