currencies image

12 739,99 UZS

24,57

usd

currencies image

14 256,05 UZS

65,64

eur

currencies image

136,83 UZS

0,17

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистонда “Қирол Сежонг” ўқув маркази филиалларини очиш масаласи кўриб чиқилди

Ўзбекистонда “Қирол Сежонг” ўқув маркази филиалларини очиш масаласи кўриб чиқилди

Ўзбекистон

calendar

08.05.2024

eye

96

Ўзбекистонда “Қирол Сежонг” ўқув маркази филиалларини очиш масаласи кўриб чиқилди

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев бошчилигидаги делегация аъзолари айни кунларда Жанубий Кореяда хизмат сафарида бўлиб турибди. Делегация аъзолари бугун “Қирол Сежонг” институти раҳбари Ли Ҳаи Ёнг хоним билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистонда “Қирол Сежонг” ўқув маркази филиалларини ҳар бир ҳудуддаги мономарказлар қошида очиш, ушбу ўқув курсларига Кореядан олий тоифали ўқитувчиларни жалб қилиш масалалари келишиб олинди.  

Шунингдек, мазкур ўқув маркази сертификатларини қўлга киритган битирувчиларга Кореяда ишлаш ҳуқуқини берувчи виза тақдим қилиш, Ўзбекистонда корейс тили ўқитувчиларини тайёрлаш мақсадида махсус курслар ташкил этиш, мономарказларни ЭПС тест имтиҳонларига ихтисослашган ўқув қўлланмалари билан таъминлаш масалаларида келишиб олинди.  

“Қирол Сежонг” институти Кореяда вақтинча ишлаш истагидаги юртдошларимизга иш берувчилар талабига мос равишда корейс тили, маданияти ва меҳнат қонунчилигини яхши ўзлаштиришларига катта имконият беради.  

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, 2024 йилдан бошлаб Кореяда ўзбекистонликлар вақтинча ишлаши учун хизмат кўрсатиш, кемасозлик, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, тоғ-кон, ўрмон хўжалиги каби янги йўналишлар очилди.  

Бундан ташқари мулоқотда Э9 визаси (нопрофессионал ишчи виза тури) асосида ўтадиган ЭПС тестларида “Қирол Сежонг” ўқув маркази сертификатига эга номзодларга қўшимча имтиёзлар бериш, қурилиш соҳасига ишчиларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалиги соҳаси учун мавсумий визани жорий қилиш бўйича икки томонлама манфаатли таклифлар ўртага ташланди.  

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
12 913

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
5 129

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 001

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 484

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.