currencies image

12 741,02 UZS

16,92

usd

currencies image

14 062,26 UZS

63,33

eur

currencies image

134,38 UZS

0,68

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистонда машиналарга экологик стикерлар жорий қилинади

Ўзбекистонда машиналарга экологик стикерлар жорий қилинади

Ўзбекистон

calendar

31.03.2024

eye

308

Ўзбекистонда машиналарга экологик стикерлар жорий қилинади

Вазирлар Маҳкамасининг “Атмосфера ҳавосига транспорт воситаларининг салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2024 йил 1 июндан бошлаб барча тоифалардаги автомототранспорт воситаларидан ифлослантирувчи моддалар ташламаларининг атмосфера ҳавосига зарарли таъсири бўйича йўл қўйиладиган нормативларга мослигини назорат қилиш бўйича “Экологик транспорт”тизими босқичма-босқич жорий этилади.

Унга кўра, ҳудудлар улардаги атмосфера ҳавоси билан боғлиқ реал экологик ҳолатдан келиб чиқиб, илғор хорижий тажриба ва инновацион технологиялар асосида «яшил», «сариқ» ва «қизил» ранглар билан белгиланадиган «тоза», «ўрта» ва «зарарли» экологик зоналарга ажратиб борилади.

«Экологик транспорт» тизими учта босқичда жорий этилади:

биринчи босқичда (2024-2026 йилларда) — Тошкент шаҳрида;

иккинчи босқичда (2026-2028 йилларда) — Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида ҳамда заруратга кўра алоҳида экологик зоналарда (сайёҳлик маркази, табиат қўриқхонаси, соғломлаштириш ва дам олиш маскани ва бошқалар);

учинчи босқичда (2028-2030 йилларда) — бошқа барча ҳудудларда.

Автомобилларни диагностик текширувдан ўтказиш ва натижасига қараб электрон стикер бериш ҳудудлардаги ЙҲХХ бўлинмаларида рўйхатга олиш ва қайта рўйхатга олиш жараёнида бепул амалга оширилади. Экологик стикерларга эга бўлган автомобил эгалари транспорт воситаларини бир йилда бир маротаба ихтиёрий равишда диагностик текширувдан қайта ўтказиши ва электрон стикер олиши мумкин бўлади.

Диагностик текширувдан ўтказиш ва электрон стикер бериш жараёни қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

2027 йил 1 январга қадар — Тошкент шаҳрида;

2029 йил 1 январга қадар — Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида ҳамда экологик зоналарга ажратилган алоҳида экологик зоналарда;

2031 йил 1 январга қадар — бошқа барча ҳудудларда;

Шунингдек, шошилинч ва тезкор транспорт воситалари, жамоат транспортидан барча экологик ҳудудларда ҳеч қандай чекловларсиз фойдаланилади. Аҳолига «зарарли» тоифадаги транспорт воситаларини «тоза» тоифадагисига алмаштириш учун субсидия бериш тизими жорий этилади.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 136

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 195

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 108

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 549

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.