currencies image

12 739,99 UZS

24,57

usd

currencies image

14 256,05 UZS

65,64

eur

currencies image

136,83 UZS

0,17

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистонда онлайн банк хизматлари ҳажми 2,7 баробарга кўпайди

Ўзбекистонда онлайн банк хизматлари ҳажми 2,7 баробарга кўпайди

Ўзбекистон

calendar

03.05.2024

eye

102

Ўзбекистонда онлайн банк хизматлари ҳажми 2,7 баробарга кўпайди

Сўнгги йилларда мамлакатимизда банк тизимини ривожлантириш доирасида қатор салмоқли ишлар амалга оширилди. Энг асосийси, банк тизимини ривожлантиришда туб ўзгаришларни амалга оширишга қаратилган “2020– 2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси” қабул қилинди.

Банкларни хусусийлаштиришга тайёрлаш, уларни “IPO”га чиқариш, соҳага тажрибали хорижий мутахассисларни жалб қилиш бўйича бир қатор вазифалар белгиланди.

Соҳада амалга оширилган ислоҳотлар натижасида сўнгги 5 йилда банк тизимида активлар қарийб 4 бараварга (622 трлн сўмгача), депозитлар – 3,7 бараварга (220 трлн сўмгача), банклар капитали – 4,4 бараварга (90,6 трлн сўмгача) ошди.

Ушбу даврда 13 та янги хусусий банклар ташкил этилди, мамлакатимизга хориждан нуфузли банклар (ОТП банк, TBC банк, Тенге банк) кириб келди, 7 та рақамли банклар (Узум банк, TBC банк, Анор банк, Апекс банк, Смарт банк, Янги банк, Ҳаёт банк) фаолият юритмоқда, онлайн банк хизматлари ҳажми 2,7 баробарга кўпайди.

Стартегияни амалга ошириш натижасида банк хизматларини кўрсатиш нуқталари 2021 йилдаги 13 783 тадан 2023 йилда 26 781 тагача, банк ҳисобварағига эга катта ёшли аҳоли улуши 57 фоиздан 78 фоизгача, муомаладаги фаол банк карталари сони 26 млн донадан 41 млн донагача, банк карталари орқали амалга оширилган транзакциялар суммаси 134 трлн сўмдан 225 трлн сўмгача, электрон пуллар орқали амалга оширилган транзакциялар суммаси 22 млрд сўмдан 858 млрд сўмгача ошди.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
12 946

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
5 378

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 012

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 492

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.