currencies image

12 741,02 UZS

16,92

usd

currencies image

14 062,26 UZS

63,33

eur

currencies image

134,38 UZS

0,68

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистонда Савдони ривожлантириш компанияси ташкил этилади

Ўзбекистонда Савдони ривожлантириш компанияси ташкил этилади

Ўзбекистон

calendar

12.03.2024

eye

171

Ўзбекистонда Савдони ривожлантириш компанияси ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев 12 март куни тадбиркорлар фаолиятини кенгайтириш ва экспортга жалб этиш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Унда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва экспортга жалб этиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Таҳлилларга кўра, ўтган йили экспортчи корхоналарга 665 миллиард сўмлик ёрдам кўрсатилиб, 3 миллиард 200 миллион долларлик экспорт таъминланган. Лекин айрим тармоқ ва ҳудудларда бу маблағлардан самарали фойдаланилмаган. Электр техникаси, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, заргарлик тармоқларида экспорт ўртача кўрсаткичларга етмаган. Уюшмалар томонидан 2 минг 709 та салоҳиятли экспортчилар қамраб олинмаган, уларга ҳалигача бирор ёрдам кўрсатилмаган.

Давлат раҳбари январ ойида ўтказилган видеселектор йиғилишида ҳам мамлакатдаги экспорт ҳолатини танқид қилганди.

Шу боис ҳудудларда ишлаб чиқариш, саноат зоналари ва экспорт масалаларини яхлит тизимда бирлаштириш мақсад қилинмоқда. 12 та тармоқ ва саноат уюшмасини Савдо-саноат палатаси тизимига ўтказиш таклиф этилмоқда. Қайд этилишича, бу орқали лойиҳа тайёрлаш ва экспорт тизими давлатдан тадбиркорлар ўзини ўзи бошқарадиган ташкилотга ўтади. Натижада уларнинг талаб ва истакларини эшитиш, муаммоларини ҳал қилиш осонлашади, тадбиркорларнинг ўзаро ҳамкорлиги кучаяди.

Шунингдек, “Ўзбекэкспертиза” аксиядорлик жамиятининг бошқаруви ҳамда Савдо-саноат палатаси билан алоқалари кучайтирилади. Барча туманда Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш лойиҳа офислари иш бошлайди.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 239

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 413

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 127

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


13-сентябр 2024, 07:23
1 356

Контракт суммасидан 12 фоиз даромад солиғини қайтариб олиш тартиби қандай?

Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига кўра, олий таълим ташкилотларида ўқиш мақсадида ўзингиз, фарзандингиз, йигирма олти ёшга тўлмаган турмуш ўртоғингиз учун тўлайдиган даромадларингизга солиқ солинмайди. Мазкур имтиёз банклардан олган таълим кредитларингизни (фоизлари билан) қоплашга йўналтирилган даромадларга нисбатан ҳам қўлланилади.