Life Style
16.10.2026
52

Ўзбекистонда 2025 йил давомида 879,6 минг нафар бола туғилган. Бу 2023 йилдаги энг юқори кўрсаткичдан 82,4 мингтага кам.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 1991 йилда мамлакатда 723,4 мингта туғилиш қайд этилган. Кейинги йилларда кўрсаткич ўзгариб бориб, 2000 йилда 527,6 мингтага тушган, 2023 йилда эса 962 мингтага етган.
2024 йилда туғилишлар сони 926,4 мингтани, 2025 йилда 879,6 мингтани ташкил этган.
2026 йилнинг январ–июнь ойларида эса Ўзбекистонда 373,4 мингта туғилиш қайд этилган.
2025 йилда туғилишлар сони бўйича Самарқанд вилояти биринчи ўринни эгаллади. Ҳудудда 106 минг 266 нафар чақалоқ дунёга келди.
Кейинги ўринларда Қашқадарё вилояти — 99 минг 656 нафар ва Фарғона вилояти — 98 минг 319 нафар кўрсаткич билан қайд этилди.
Сурхондарё вилоятида 81 минг 885 нафар, Андижон вилоятида 79 минг 672 нафар, Наманган вилоятида эса 75 минг 689 нафар бола туғилган.
Тошкент шаҳрида бу кўрсаткич 62 минг 318 нафарни ташкил этди.
2025 йилда туғилган чақалоқларнинг 454,7 минг нафари ўғил болалар, 424,9 минг нафари эса қиз болалар бўлган. Бу умумий туғилишларнинг мос равишда 51,7 ва 48,3 фоизини ташкил этади.
Шунингдек, чақалоқларнинг 460,1 минг нафари қишлоқ жойларда, 419,5 минг нафари эса шаҳарларда туғилган.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.