currencies image

12 741,02 UZS

16,92

usd

currencies image

14 062,26 UZS

63,33

eur

currencies image

134,38 UZS

0,68

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистонда туғруқни амалга ошириш хизматларига нодавлат тиббиёт ташкилотлари ҳам жалб қилиниши мумкин

Ўзбекистонда туғруқни амалга ошириш хизматларига нодавлат тиббиёт ташкилотлари ҳам жалб қилиниши мумкин

Ўзбекистон

calendar

05.04.2024

eye

191

Ўзбекистонда туғруқни амалга ошириш хизматларига нодавлат тиббиёт ташкилотлари ҳам жалб қилиниши мумкин© Фото: hudud24.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика туғруқ мажмуалари фаолиятига замонавий бошқарув усулларини жорий қилиш ҳамдаОналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.

Ҳужжат билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирликларининг туғуруқ мажмуалари фаолиятига замонавий бошқарув усулларини жорий қилиш, уларни ишончли бошқарувга бериш, соҳада тиббий хизматлар сифатини тубдан яхшилаш, тиббиёт ходимларининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича билимини ошириш, ҳомиладор, бўлажак оналарга кўрсатиладиган хизматни замонавий молиявий усулларни татбиқ этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланади.

Хусусан, Республика Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг ҳудудий филиаллари, туманлараро перинатал марказлари, туғуруқ муассасалари, кўп тармоқли марказий поликлиникалар, оилавий поликлиникалароилавий шифокорлар пунктларидан иборат ягона вертикал тизимни интеграцияси амалга оширилади.

2024 йил 1 июлдан бошлаб, репродуктив ёшдаги ва ҳомиладор аёлларга кўрсатилаётган тиббий ёрдамни яхлитлигини ва узлуксизлигини таъминлаш учун республикадаги барча туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари ва оилавий поликлиникаларининг акушер гинеколог лавозимлари тегишли туман(шаҳар) тиббиёт бирлашмалари таркибидаги туғуруқ мажмуалари бошқарувига ўтказилади.

Бунда, акушер гинеколог лавозимлари туғуруқ мажмуалари таркибий тузилма раҳбарларига бўйсунади.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат тиббий суғурта жамғармаси билан биргаликда 2025 йил 1 январдан туғуруқни амалга ошириш хизматларига нодавлат тиббиёт ташкилотларини жалб қилиш чораларини кўради.

Бунда, туғуруқни амалга ошириш хизматлари рўйхати ва мазкур хизматлар қийматини аниқлаш методологияси ҳамда ҳомиладор томонидан туғуруқни амалга ошириш учун ўз хоҳишига кўра давлат ёки нодавлат тиббиёт ташкилотини эркин танлаш имкониятини белгилаш механизми ишлаб чиқилади.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 094

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 115

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 099

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 540

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.