currencies image

12 757,94 UZS

17,95

usd

currencies image

14 125,59 UZS

130,46

eur

currencies image

135,06 UZS

1,77

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистондаги ҳар бир мактабда ватанпарварлик синфлари ташкил этилади

Ўзбекистондаги ҳар бир мактабда ватанпарварлик синфлари ташкил этилади

Ўзбекистон

calendar

12.03.2024

eye

364

Ўзбекистондаги ҳар бир мактабда ватанпарварлик синфлари ташкил этилади© Фото: Milliy gvardiya

Ўзбекистонда ҳар бир мактабнинг 9-синфидан бошлаб биттадан “Ёш гвардиячилар” ватанпарварлик синфлари ташкил этилади. Бу ҳақда Миллий гвардия ахборот хизмати раҳбари Даврон Жуманазаров маълум қилди.

Унинг билдиришича, ўқувчи ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган чора тадбирлар доирасида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг “Умумий ўрта таълим мактабларида “Ёш гвардиячилар” ихтисослаштирилган синфлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қўшма қарори тайёрланди.

Шу кунга қадар Миллий гвардия тасарруфида Республика бўйлаб ҳар бир вилоятда 4 тадан мактабларда жами 56 та мактабларда 265 та “Ёш гвардиячилар” синфлари мавжуд бўлган. Эндиликда қарорга асосан ҳар-бир мактабда биттадан “Ёш гвардиячилар” ватанпарварлик синфлари ташкил этилади.

Бу икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда — 2024/2025 ўқув йилида 2 530 та, иккинчи босқичда — 2025/2026 ўқув йилида 2 536 та мактабда ҳарбий ватанпарварлик синфлари ўз фаолиятини бошлайди.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 078

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 093

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 087

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 535

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.