Ҳуқуқ
20.12.2024
40
Шунингдек, жорий йил ишга тушган 17та йирик савдо ва туристик масканга қўшимча яна 25 та шундай мажмуа қўшилади.
Шавкат Мирзиёев раислигида тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича жорий йил якунлари ва 2025 йилга асосий режалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ҳамда етакчи тадбиркорлар билан мулоқот бўлиб ўтмоқда.
Унда туризм соҳасида ҳам катта ишлар қилингани, тадбиркорларнинг 6,5 трлн сўм сармояси билан 24 минг ўринли меҳмонхоналар ишга тушгани таъкидланди.
Келгуси йилда меҳмон ўринлари яна 30 мингга ошади. Тадбиркорлар бунга 10 трлн сўм инвестиция киритишга тайёр.
Бу йил ишга тушган 17 та йирик савдо ва туристик масканга қўшимча яна 25 та шундай мажмуа қўшилади.
Бўстонлиқда $10 млрдлик “Sea Breeze”номли йирик марказ қурилишини бошлашга келишиб олинганиқайд этилди.
Шунингдек, мамлакатга дунёни нуфузли “Swissôtel”, “Sheraton”, “Ritz-Carlton”, “Novotel”, “Pullman”, “Marriott”, “ibis”, “Mercure” каби 23 та меҳмонхона брендлари кириб келаяпти.
Бундан ташқари йиғилишда савдони ривожлантириш бўйича алоҳида компания очилиб, экспортни молиялаштириш учун $350 млн ажратилгани қайд этилди.
Натижада берилган ҳар $1 ҳисобига тадбиркорлар $6лик экспорт қилди. Келгуси йилда бунга яна $300 млн берилиши белгиланди.
Улашиш:
Бошқалар
Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилади
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-999-сон, 15.11.2024 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг айрим моддаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.
Судланганлик ҳолати қачон тугалланган ҳисобланади?
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида шахснинг судланганлик ҳолатини тугалланиши шартлари белгиланган.
Ер участкаларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш механизмлари такомиллаштирилади
Шунингдек, Фуқаролик процессуал кодекси ва Иқтисодий процессуал кодекси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишлар бўйича алоҳида иш юритилишини назарда тутувчи қоидалар билан тўлдирилди.
Ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг қандай ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бор?
Ўзини ўзи банд қилиш фаолиятидан олинган барча даромадлар жисмоний шахслар даромад солиғига тортилмайди.