currencies image

12 739,99 UZS

24,57

usd

currencies image

14 256,05 UZS

65,64

eur

currencies image

136,83 UZS

0,17

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистонга Туркиядаги Усмонийлар архивидан қандай ҳужжатлар олиб келинган эди?

Ўзбекистонга Туркиядаги Усмонийлар архивидан қандай ҳужжатлар олиб келинган эди?

Ўзбекистон

calendar

02.05.2024

eye

119

Ўзбекистонга Туркиядаги Усмонийлар архивидан қандай ҳужжатлар олиб келинган эди?

“Ўзархив” агентлиги ахборот хизмати раҳбари Анваржон Алиев томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, жорий йилда Ўзбекистон миллий архивлари ва республика давлат архивлари томонидан жами 1 030,0 минг сақлов бирлигидаги 70,1 миллион кадр рақамлаштирилган. Тасдиқланган режага мувофиқ, 2024 йил бошидан 55,1 минг сақлов бирлигидаги қарийб 4,2 миллион кадр рақамлаштирилган ва режа 131 фоизга бажарилган.

Ўзбекистон миллий архивлари ва давлат архивлари томонидан “Давлат архивларида рақамлаштирилаётган ҳужжатларни ягона сақловини таъминлаш ҳамда улардан фойдаланиш” ахборот тизимига жами 1 миллион 545 минг 931 та маълумот киритилди, шундан 48 минг 943 та фонд, 53 минг 198 та рўйхат, 856 минг 722 та сақлов бирлиги ва 587 минг  068 та ҳужжат базаси яратилган.  

Давлат архивлари ўқувхоналарида тадқиқотчилар ишини ташкил этиш бўйича 381 нафар Ўзбекистон фуқароси, 9 нафар чет эл фуқароси тадқиқотчилик ишларини олиб борди, шунингдек 9 минг 647 сақлов бирлигидаги ҳужжат тадқиқотчиларга фойдаланиш учун тақдим этилди.  

“Ўзархив” агентлиги тизимидаги архивларда фаолият юритаётган архившунос-мутахассислар Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Усмонийлар архивида ҳужжатларни реставрация ва консервация қилиш бўйича малака оширди.  

Туркиядаги Усмонийлар архивидан Ўзбекистон тарихи ва алломаларимизга оид аниқланган ҳужжатлар ва олиб келинган мазкур нусхалар ичида Марказий Осиё хон ва амирлари, улар томонидан юборилган элчилар, Нақшбандия тариқати шайхлари ва намоёндалари, савдогар ва ҳаж сафарига борган кўплаб фуқароларнинг маълумотлари, олимларга тегишли ҳужжатлар ҳам борки, уларнинг ҳаёт фаолиятини ўрганиш муҳим ҳисобланади.  

Шунингдек, Шарқий Бухоро ҳудудига оид қизиқарлик ҳужжатлар, Хўжанд уезди таркибида бўлиб турган пайтдаги Жиззах волости ва у ерда яшаган аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига оид ҳужжатлар ҳам қизиқарли ҳужжатлар сирасига киради. 

Қайд этиш лозимки, 2024 йил давомида “Ўзархив” агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Ўзбекистон Миллий архиви фондларида сақланаётган тарихий давр (1917 йилгача) архив ҳужжатларини ўрнатилган тартибда махфийликдан чиқариш ишлари давом эттирилмоқда. Жами 12 та фонд, 78 та йиғмажилддаги ҳужжат ўрнатилган тартибда махфийликдан чиқарилиб, тадқиқотчилар учун илмий муомалага киритилди.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
12 972

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
5 642

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 024

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 500

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.