currencies image

12 741,02 UZS

16,92

usd

currencies image

14 062,26 UZS

63,33

eur

currencies image

134,38 UZS

0,68

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистонлик фуқаролар Германияда талаб юқори бўлган ишларга жалб қилинади

Ўзбекистонлик фуқаролар Германияда талаб юқори бўлган ишларга жалб қилинади

Ўзбекистон

calendar

15.03.2024

eye

117

Ўзбекистонлик фуқаролар Германияда талаб юқори бўлган ишларга жалб қилинади

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев Германиянинг “Mangold Consulting Gmbh” компанияси президенти Клаус Манголд ҳамда бошқарувчи директори Кристоф Манголд билан учрашди.

Унда хорижда ишловчилар учун шароитлар, касб-ҳунарга ўқитиш ва ўзбекистонлик фуқароларни Германияда талаб юқори бўлган ишларга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.  

Айни пайтда Германиядаги катта демографик жараёнлар боис бошқа давлатлардан меҳнат кучига талаб ортиб бормоқда. Бугунги кунда Ўзбекистондан тиббиёт йўналишидаги мутахассислар Германияда иш фаолиятини олиб бормоқда.  

Мазкур йўналишда ҳали ҳамон иш кучига талаб катталиги билдириб ўтилди. Жумладан, Германиядаги 1000 дан ортиқ шифохонага тиббиёт ходимлари етишмаётгани ва бу борада Ўзбекистон томони ушбу бўшлиқни тўлдиришга тайёрлиги таъкидланди.  

Бироқ, ушбу жараённи тил билишдаги муаммолар секинлаштириб юбораётгани ва бу борада тил бўйича қўйилган талабларни юмшатиш таклиф этилди. Жумладан, немис тили ўқув курслари муддатини қисқартириш зарурлиги билдирилди.  

Учрашувда нафақат тиббиёт йўналишидаги, балки металлни қайта ишлаш корхоналаридаги мехатроника, логистика, юк автомобили ҳайдовчилиги йўналишларига катта талаб борлиги айтиб ўтилди. Ўз навбатида барча келишувларни тезроқ ҳаётга татбиқ этиш учун ҳуқуқий асосларни ишлаб чиқишга келишиб олинди.  

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 218

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 371

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 123

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


13-сентябр 2024, 07:23
1 350

Контракт суммасидан 12 фоиз даромад солиғини қайтариб олиш тартиби қандай?

Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига кўра, олий таълим ташкилотларида ўқиш мақсадида ўзингиз, фарзандингиз, йигирма олти ёшга тўлмаган турмуш ўртоғингиз учун тўлайдиган даромадларингизга солиқ солинмайди. Мазкур имтиёз банклардан олган таълим кредитларингизни (фоизлари билан) қоплашга йўналтирилган даромадларга нисбатан ҳам қўлланилади.