Life Style
18.04.2025
899

Яқинда Беларус Республикасининг Жодино шаҳрида “БEЛАЗ” ОАЖ базасида МДҲ давлатларининг етакчи техник олий ўқув юртлари талабалари ўртасида «BELAZ CHALLENGE 2025» номли машинасозлик ишлари бўйича халқаро чемпионат бўлиб ўтди.
«BELAZ CHALLENGE 2025» - халқаро таълим лойиҳаси бўлиб, у МДҲ мамлакатларидаги техник олий ўқув юртларининг энг яхши талабалари орасида тоғ-кон саноати муаммоларини ҳал этиш, мавжуд масалаларга истиқболли ечимлар топиш бўйича ноёб имконият яратувчи платформадир.
Интеллектуал баҳсларда 10 та жамоа, шу жумладан, Ўзбекистондан НИТУ “МИСИС”нинг Олмалиқ филиали жамоаси иштирок этди.
Мазкур кенг кўламли форумда Ўзбекистон шарафини НИТУ “МИСИС” Олмалиқ филиали кончилик бошқармаси жамоаси юқори тайёргарлик, муҳандислик тафаккури ва жамоавий руҳни намоён этган ҳолда ҳимоя қилди.
Қизғин кечган беллашувда талабалар умумжамоа ҳисобида 51 очко жамғариб, Урал давлат кончилик университети, Сибирь федерал университети ва бошқа олий ўқув юртлари каби кучли рақобатчиларни ортда қолдириб, фахрли учинчи ўринни эгаллади.

Жамоа таркибида Мухриддин Жумақулов, Дониер Элеров ва Кирилл Ивановлар бор эди.
НИТУ “МИСИС” Олмалиқ филиали профессор-ўқитувчилари раҳбарлигида талабаларнинг чемпионатга тайёргарлиги икки ярим ойдан ортиқ давом этди.
Тизимли ва интенсив машғулотлар туфайли талабаларимиз рекорд миқдордаги номинацияларни қўлга киритдилар:
- Энг илғор видео визитка;
- "Ички ёнув двигателларининг иссиқлик ҳолати" ишини ҳал қилишда энг ностандарт ёндашув;
- Талабалар лигасининг тан олиниши;
- "БEЛАЗ объективда" фототанловида ғалаба.

Якуний рейтингда Олмалиқ филиали жамоаси фақат Санкт-Петербург кончилик университети (1-ўрин – 57 очко) ва Кузбасс техника университети (2-ўрин – 56 очко)га имкониятни бой берди.
НИТУ “МИСИС” жамоасининг ғалабаси нафақат талабаларнинг шахсий муваффақияти, балки Ўзбекистон техник таълимининг халқаро майдондаги нуфузига қўшилган салмоқли ҳиссадир!
Эслатиб ўтамиз, Филиал икки давлат президентлари Ш. Мирзиёев ва В.Путин ташаббуси билан 2018 йил ташкил этилган.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.