Ўзбекистон
03.02.2021
1 386

Буюк Британияда жойлашган “The Economist Intelligence Unit” компанияси томонидан юритилувчи Жаҳон мамлакатлари демократияси индексининг 2020 йил якунлари бўйича эълон қилинган навбатдаги нашрида Ўзбекистон Республикаси 2,12 балл билан 155-ўринни эгаллаб, 2 поғона ижобий ўсишга эришди ва ушбу натижага индекснинг “Сиёсий иштирок” индикатори бўйича мамлакатимизга берилган баллар сезиларли яхшиланганлиги эвазига эришилган. Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг хабар беришича, жаҳон мамлакатлари демократияси индексининг янгиланган нашридаги таҳлиллар, биринчи навбатда, мамлакатимизда сиёсий-ҳуқуқий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар салбий ўзгаришларсиз барқарор давом этаётганлигидан дарак беради. Шу билан бир қаторда, эксперт гуруҳи томонидан минтақа мамлакатлари, шу жумладан, Ўзбекистонга берилган умумий таърифда охирги йилларда ҳукуматнинг ва сиёсий партияларнинг сиёсий қарашларига ишонч ортиб бораётганлиги алоҳида қайд этилган.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.